UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  8 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7

Жасур Абдураимов: "Дуранг адолатли натижа бўлди" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган марказий учрашув "Бунёдкор" - "Пахтакор" (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Жасур Абдураимов иштирок этди.


- Мен ўзимни жамоам ҳақида гапираман. Биринчи тайм мени умуман қониқтирмади. Бу мураббий сифатида мени хатоим. Биринчи бўлимда тактик жиҳатдан ҳам ютқаздик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни кучайтира олдик. Футболда энг муҳими - ҳар бир футболчи майдонда борини бериши лозим. Ғалаба қозонасанми, ютқазасанми майдонда бор кучингни сарф этмоғинг лозим. Менимча, дуранг ўйинга мос бўлди.

Техник хатолар кўп бўлди. Бу биринчи навбатда захира ўриндиғимиз жуда тор эканлигидан. Жамоамдан, футболчилардан миннатдорман. Шундай қийин учрашувда бир очко олганимиз ҳам ёмон натижа бўлмади. Шу боисдан ҳам уларга раҳмат айтаман.

Менга кўпроқ индивидуаль жиҳатдан кучли футболчилар ёқади. Чунки улар қийин палларда ҳам вазиятни ҳал эта олишади.

Мен жамоага яқинда келдим. Жуда қисқа вақт ичида вазиятни буткул ўзгартириб юбориш қийин. Мен астойдил бунга ҳаракат қиляпман. Ишлашда давом этамиз.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика