Жароҳат олган Роналду қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019, 12:17
"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Сербияга қарши баҳсда олган жароҳатидан қачон қутилиши маълум бўлди.

34 ёшли форвард сербларга қарши баҳснинг 29-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Роналду ўрнини "Бенфика" ярим ҳимоячиси Пицци эгаллади.

"Жароҳатдан ҳавотир олаётганим йўқ. Ўз танамни яхши биламан. Даволанишга икки ҳафтадан кўп вақт кетмайди, ҳаммаси яхши бўлади" - дейди Роналду.

Агар Криштиану Роналду 2 ҳафта даволанса, у "Ювентус" сафида "Эмполи", "Кальяри", "Милан"га қарши баҳсларда иштирок эта олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia