

"Ал Касс" телеканали хабарига кўра, уругвайлик Хорхе Фоссатти ушбу ғалабадан кейин истеъфо беришга қарор қилган. Қатарда иккинчи ўрин учун имконият қолмаган, мўжизагина уларни учинчи ўринга олиб чиқиши мумкин холос.
Фоссатти 8 ой олдин Қатар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Қатар терма жамоаси унинг қўл остида 6та ўйин ўтказиб 7 очко тўплади.


