UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

Хорхе Фоссати: "Сурия Ўзбекистон учрашувидаги натижа мен учун сюрприз бўлмади" Янгиликлар

Хорхе Фоссати: "Сурия Ўзбекистон учрашувидаги натижа мен учун сюрприз бўлмади"

Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида қатарликлар устози Хорхе Фоссати ўз фикрларини билдирди.
"Бизнинг гуруҳ ҳақида гап кетганда ҳар бир ўйин биз учун жуда ҳам мураккаб бўлади. Буни барча тушуниб турибди. Олдиндан шундай эди, бу гуруҳда осон ёки осонроқ ўйин йўқ эди. Ўзбекистон терма жамоаси кучли, аммо биз бу ерга фақат ғалаба учун келганмиз" , - дейди  Фоссатти.

- Қатар Тошкентда Ўзбекистонга фақат мағлуб бўлган. Бунга қандай қарайсиз?
- Олдинги ўйинлар тарихда қолди ва статистикага айланди. Ҳар бир кейинги ўйин сиз учун янги тарих яратиш имконятидир.

- Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонларини айта оласизми?

- Ўзбекистон терма жамоаси шаклланган жамоа. Уларда ўйинни ташкил этиш бўйича аниқ режа бор. Ўзбекистон ҳар бир баҳсга алоҳида чора тадбир билан тушади.

- Сурия - Ўзбекистон учрашувини кўрган бўлсангиз керак. Ўша ўйинда Суриянинг ғалабаси сизга сюрприз бўлдими ёки Ўзбекистонинг мағлубиятими?
- Йўқ сюрприз бўлгани йўқ. Ҳар қандай натижани оддий ҳолат деб қабул қиламан. Агар кимдир йирик ғалабага эришса ҳайрон қолишим мумкин. Аммо бир икки тўп фарқларини оддий қабул қиламан.

- Кейруш бошчилигидаги Эрон билан ҳар бир жамоа қийналмоқда. Икки оғиз сўз билан унинг жамоаси ўйинини таърифлаб бера оласизми?

- Эрон терма жамоаси ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйнайди. Олтита ўйинда Эрон бор йўғи 5та гол урган, лекин умуман гол ўтказмаган. Эрон ҳимояда тартибли ўйнаб гуруҳда биринчи ўринда турибди.

- Олдинги ўйинларда Гейнрих ва Аҳмедов каби футболчилар Қатар дарвозасига голлар уришган. Бунга қандай қарайсиз? Улардан хавф кутаяпсизми?

- Яна қайтараман, Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини ҳурмат қиламан. Жиддий рақиб. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам тажрибали ва кучли футболчилар йиғилган. Лекин улар ҳам бизнинг ҳужумчилардан эҳтиёт бўлишлари керак деб ўйлайман.

- Қатарда ўйнаётган Сардор Рашидов ва Темурхўжа Абдухолиқов эртага майдонга тушса сизларга қийин бўладими ёки аксинча?

- Бу футболчилар Ўзбекистон учун фойда бўлиши мумкин. Аммо Қатар терма жамоаси сафида ҳам кучли футболчилар бор. Биз эртага 2 футболчига қарши ўйнамаймиз.

- Терма жамоада кўп ишлаган мураббий сифатида ўртача ёши ҳақида фикрингизни билмоқчиман. Баъзи ҳамкасбларингиз ёшларни чиқаришдан қўрқиб қари футболчиларни чақираверишларига қандай қарайсиз?

- Масалан Қатар лигасида ёш футболчи менга ёқиб қолди, уни терма жамоага чақириш учун паспортига қарамайман. У 23 ёш бўладими ёки катта ёшли футболчими уни терма жамоага чақираман. Бизнинг асосий таркибимизда 20 ёшли футболчилар бор. Улар жамоанинг келажаги, аммо бугунги кундаги натижаси учун ёши катта футболчиларни ҳам тушираман. Сен мураббийлик қилаётган мамлакат тарихи ва футболининг тарихига ҳам боғлиқ бўлади. Уругвайда 23 ёшли футболчи ёш эмас.

- Нега сиз билан бирга футболчи келмади?

- Биз матбуот анжуманини расмий машғлуотдан олдин қилиш борасида келиша олмадик. Шу боис фақат мен кела олдим. Одатда матбуот анжумани машғулотдан олдин бўлади. Эрталаб менинг футболчилар билан мажлисим бор эди, аммо сизларни ҳурмат қиламан шу боис келдим. Футболчини эса олиб кела олмадик.

 
Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика