UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  8 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  25 18:54Суперлига. ОКМК – "Нефтчи" 1:0 (матнли трансляция)  28 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  5 17:25Эмилиано Мартинеснинг хизматлари "Барселона" ва МЮга таклиф қилинди  11 16:57BBC канали Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилган Линекерни ишдан бўшатмоқчи  15 16:30Чемпионликни бой берган "Аякс" бош мураббийи истеъфога чиқди  3 16:03"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 15:34Роналду яқин орада фаолиятини тугатиш ниятида эмас  7 15:08Артета: "Арсенал" сўнгги уй ўйинида АПЛни ютишини орзу қилгандим"  4 14:45Breaking! "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья билан шартнома имзолашга яқин!  4 14:27"Лочинлар" "қалдирғочлар"нинг "қанотини қайирган" ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:18Валерий Седунов вафот этди  2 13:51"Қолишимни кутмагандим". Салоҳ – шартномаси ҳақида  1

Хорхе Фоссати: "Ўзбекистонни табриклайман, лекин ҳакамликка эътирозим бор" Янгиликлар

Хорхе Фоссати: "Ўзбекистонни табриклайман, лекин ҳакамликка эътирозим бор"

Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида қатарликлар устози Хорхе Фоссати ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин кутганимиздек қийин кечди, тўп назоратини олишга ҳаракат қилдик, аммо устунликни натижада акс эттира олмадик. Иккинчи тайм ҳам шундай давом этди. Футболчиларнинг асабийлашуви... Бош мураббий ўйинчиларга қандайдир "дори" берди ва барчаси ортда қолди. Учрашув сокин давом этди.

Ўйин ҳақидаги фикрларимни давом эттирадиган бўлсам, ўйин қоидаси бузилган вазиятда ҳакам вазиятни тўла кўрмай туриб қарор чиқарди. Голга эътирозим йўқ, шунчаки ҳакам ўша қоида бузилган вазиятни кўрмаганди. Биз ўйиндан ташқари ҳолатдан гол урдик, бунгаям эътирозим йўқ. Бундан ташқари бир марта дарвоза тўсинига тегди. Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Битта вазият эмас, умуман учрашув давомида ҳакамлар жуда ҳам кўп хато қилишди. Бошида пенальти сўраган вазиятда шогирдимда симуляция қилиш учун шароит йўқ эди. Иккинчиси қўл билан ўйналган вазият.

Қатар терма жамоаси ўйинидан фахраланман. Биз саралаш баҳсларидан чиқиб кетдик. Бошимизни баланд кўтариб чиқиб кетдик. Ғалабага Ўзбекистон ҳақли равишда эришди, аммо ҳакамликка эътирозим бор. Тошкентда Қатар фақат мағлуб бўлгани ҳақида кеча гап бўлганди, демак статистика давом этади.

Учинчи футболчимизни мажбуран алмаштирдик. Футболчининг оёғи жиддий жароҳат олганди. Уни расмга ҳам олдик", - дейди Фоссатти.

- Ўзингиз айтдингиз Қатар бу саралаш баҳсларидан чиқиб кетди. 2022 йилги мундиал Қатарда ўтади. Энди режаларингиз қандай, бу саралаш баҳсларида ёшларни туширасизми?
- Уч-тўрт нафар футболчининг ёшига қарамайман, улар бемалол 2022 йилги мундиалда иштирок эта олишади. Қатар ўз уйидаги Жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўришини Қатар Футбол Ассоциацияси ўйлаши керак.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика