UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  24 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  45 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  6 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик" Янгиликлар

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи: "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик"

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида эртага ярим финал баҳслари ўтказилади.

Чорак финалда Японияни 4:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртага финалга чиқиш учун Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.

Жанубий кореялик футболчилар аввалги босқичда Малайзияни 2:1 ҳисобида енгишди. Бу жамоа шунингдек, гуруҳ босқичида Австралияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Ж.Корея бош мураббийи Ким Бонг Гил шундай деди:

- "Ярим финалгача етиб келдик ва бунинг учун ҳамма шогирдларимга раҳмат. Энди ярим финалда Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Мен кўрдимки, рақибнинг ҳимоя ва ҳужум чизиғида яхшигина боғлиқлик бор. Баъзи ўйинчиларим толиққан, шунингдек айримларида жароҳат бор. Аммо финалга чиқиш учун бор кучни ишга соламиз".

- "Биз рақибга қараганда бир кун кам дам олдик, бу эса яхши бўлмаслиги мумкин. Лекин ютқазиб қўйсак бу баҳона бўла олмайди. Албатта, камчиликларимиз бор ва ўйиндан ўйинга уларни тўғрилаш устида ишлаяпмиз".

- "Биз ҳамма ўйинларни мана стадионда ўтказдик, балки бу ҳам устунлик бериши мумкин. Аммо биз ҳам бошқалар билан бир хил шароитдамиз, чунки барча жамоалар Хитойда ўйнаяпти".

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика