UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  0 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3

Жанни Инфантино Боб Марли деб атаган, 2018 йилги Жаҳон чемпионлигини Франция билан стадионда нишонлаган эфиопиялик журналист билан суҳбат Янгиликлар

Жанни Инфантино Боб Марли деб атаган, 2018 йилги Жаҳон чемпионлигини Франция билан стадионда нишонлаган эфиопиялик журналист билан суҳбат

Айни дамда дунё нигоҳи Қатардаги Жаҳон чемпионатида бўлиб турибди.

Жаҳон чемпионати нафақат майдондаги ўйинлар, балки майдон ортидаги қизиқарли воқеалар билан ҳам мухлислар учун қизиқ. Ҳозирда Қатар шаҳрида бўлиб турган Championat.asia ҳодимлари эфиопиялик журналист Гирум Сейфу билан кичик суҳбат уюштиришди. Гирум Сейфу ўзининг ажойиб кўриниши ва соч турмаги билан кўпчиликнинг эътиборини тортган. Уни кўпинча машҳур қўшиқчи Боб Марлига ўхшатишади. ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам Гирум Сейфуни матбуот анжуманларининг бирида Боб Марли деб атаган. Қаҳрамонимиз 2018 йилги Жаҳон чемпионати финалини Франция терма жамоаси билан бирга стадионда нишонлаган. Самуэль Умтити ва Блез Матюиди қаҳрамонимизнинг бош кийимини кийиб олиб Жаҳон чемпионлигини тантана қилишган. Қуйида эфиопиялик журналист Гирум Сейфу билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Биринчи навбатда Жаҳон чемпионати ҳақида фикрларинг ҳақида сўрамоқчи эдим. Қайси жамоа сени бу турнирда ҳайрон қолдирди?

- Ўтган ҳафта саккизта ўйинни томоша қилдим. Уларнинг тўрттаси Африка жамоалари ўйини эди. Мен ижтимоий тармоқлардаги ҳамма нарсани кузатиб бормоқдаман. Бу Жаҳон чемпионати аввалги икки мундиалдан кўра қизиқроқ бўлмоқда дея оламан. Олдинги икки Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичида кураш деярли бўлмаганди. Қатарда эса кичикроқ терма жамоалар ҳам гранд жамоаларга бош оғриқ бўлишмоқда. Мен ушбу мундиалдан ўзимга олган янгилик айнан шу. 

- Сен Африка жамоаларини кузатиб борасан. Африканинг қайси жамоаси ушбу Жаҳон чемпионатида узоқроққа боради деб ўйлайсан? Дейлик, ярим финал...

- Бугун мен Гана мураббийи иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашдим. Мураббий Африка жамоаларидан кўп нарса кутилаётгани, аслида эса Жаҳон чемпионатида бештагина Африка жамоаси қатнашаётганини таъкидлади. Шундай ҳолатда Африка жамоаларидан ярим финал йўлланмасини кутиш адолатдан эмас, фикримча. Бироқ, Гана ва Марокашнинг ғалабаларидан сўнг барчанинг фикри ўзгарди. Бугун Камерун термаси ҳам қитъадошларидан илҳомланиши мумкин. Сенегал мухлисларига эътибор қаратдингизми? Улар шу қадар дилдан мухлислик қилишадики, ўйинчилар бундан албатта ўзларига куч олишади. Рақсга тушиб, қўшиқлар куйлаб ўз жамоаларини олқишлашади. Марокашлик мухлисларни-ку гапирмаса ҳам бўлади, улар Бельгияни мағлуб қилганларидан сўнг ўзларини қўярга жой топа олишмади. Мен бунақасини олдин кўрмаганман. Стадионни ҳам деярли Марокашликлар эгаллашганди. Улар ўз мадҳияларини куйлаганларида стадиони титраб кетди. Айтмоқчиманки, Африка жамоаларининг ижобий натижаларида мухлисларнинг ҳиссаси борлиги аниқ. Африканинг ҳар бир жамоаси бир-бирини илҳомлантиряпти. Менимча, бу Жаҳон чемпионатида биз Африка жамоаларидан бири ярим финалгача етиб боришини кўришимиз мумкин.

Қаҳрамонимиз 2018 йилги мундиал ғолиблигини Франция билан бирга стадионда нишонлаган. Самуэль Умтити ва Блез Матюиди Гирумнинг бош кийимини кийиб олиб, хурсандчиликни авжига чиқаришган: 

- Умуман Жаҳон чемпионатида қайси жамоани фаворит деб ўйлаяпсан?

- Бразилия. Уларнинг биринчи ўйинидан кўнглим тўлди. Испания ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Аргентина ҳам биринчи ўйинда мағлубиятга учраган бўлса ҳам кейинги икки ўйинда масалани ҳал қилди. Айнан уларни фаворит деб биламан. Жаҳон чемпиони Жанубий Америка жамоаси бўлса керак. Европа жамоалари у қадар яхши ўйин кўрсатишмаяпти. Айнан бир жамоани танлаш керак бўлса, мен Аргентинани танлайман. Аргентинанинг эса ўйини очилиб бормоқда, плей-офф босқичида улар яна қўшишади, жамоа ҳам ёш.

- Африкалик қайси футболчини Жаҳон чемпионатида порлаб, келажакда юлдузга айланади деб ўйлайсан?

- Айнан бир исмни айта олмайман. Лекин Гана таркибида захирадан майдонга тушиб, ўйинни ўзгартириб юборган ёш футболчи Муҳаммад Қуддусни айтишим мумкин. У жуда ёш, унинг ўйинга қўшилиши умумий картинани ўзгартириб юборди. Айнан шу футболчини келажакда юлдуз футболчи бўлишига ишонаман. Марокашда ҳам бир йигит бор экан, у иккинчи голни урди. Закариё эди эсми, адашмасам. Умуман олганда марокашлик футболчиларнинг кўпи Европа даражасидаги ўйинчилар ва мундиалдан сўнг улар Европа чемпионатларига йўл олишса керак.

- Мен мухлислар ҳақида сўрамоқчи эдим. Африка жамоаларининг барчасида фантастик мухлислар бор. Африка термалари мухлисларининг бу қадар ажралиб туришига сабаб нима?

- Албатта, масалан Сенегал мухлисларига назар солсак, стадионда худди бирор мусиқий гуруҳ чиқиш қилаётганга ўхшайди. Футболчилар ҳам бу энергияни ҳис қилишлари аниқ. Улар рақисга тушишади, кимдир мусиқий асбоб чалади ва ҳаказо. Ўйинчилар баъзида мухлисларга қараб қўйишади, шунда улар яхши атмосферани кўрсалар, ўйинлари ҳам очилиб кетади. Худди шунинг тескариси ҳам бўлиши мумкин. Агар футболчилар мухлислар стадионни тарк этишаётганини кўришса, ўйинлари тушиб кетади. Мен буни Қатар терма жамоасининг ўйинларида ўз кўзим билан кўрдим. Бу футбол учун яхши эмас. Ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар, мухлислар охиригача ўз жамоаларин қўллаб-қувватлашлари керак. 

- Сени бу ерда яхши танишади, анча машҳурсан. Инфантино билан бўлган қизиқ воқеа ҳақида айтиб бера оласанми?

- Жуда ажойиб бўлганди ўшанда. Россияга борганимда ҳамма менинг имиджим ва соч турмагимни кўриб Боб Марлига ўхшатишди. Мени ким кўрса "Боб Марли, Боб Марли" деб чақирадиган бўлишди. Мен Эфиопияда спорт журналистикасидан ташқари, радиода бошловчилик ҳам қиламан ва фаолиятим мусиқа билан бевосита боғлиқ. Шу сабабдан менга бу ёқди. Жаҳон чемпионатида эса Инфантино билан жуда қизиқ воқеа бўлганди. Мусобақадаги сўнгги матбуот анжумани ва Жанни Инфантино саволларга жавоб беряпти. Мен ҳам қўлимни кўтардим ва савол бериш имкониятига эга бўлдим. Савол бераётганимда у мени қаерда эканлигимни қидирди. Мени топиши билан юзига табассум югурди ва ташқи кўринишим ва соч турмагимни кўриб "Боб Марли?" деди. Залда ҳамма кулиб юборди. Матбуот анжуманидан кейин жуда катта журналистлар ёнимга келишди ва Инфантинонинг гапларидан ҳафа бўлмадингми деб сўрашди. Улар  ФИФА президенти сени устингдан кулди дея, бундан хабар ясаб юборишмоқчи эди. Россияда мени кўрган ҳамма Боб Марли деб атаётганди, нега Инфантинога бу мумкин эмас? (кулади)

Жанни Инфантининг қаҳрамонизни Боб Марли деб атаган вазияти:



- Ўзбекистон ҳақида эшитганмисан?

- Тўғрисини айтсам, йўқ. Сен туфайли энди Ўзбекистон ҳақида биламан. Жаҳон чемпионатининг асосий фалсафаси ҳам шунда. Мундиал ҳаммани бирлаштиради. Агар адашмаётган бўлсам, Россияга борганимда ўзбекистонликларни учратгандим, аммо менда бу мамлакат ҳақида аниқ маълумот йўқ эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика