UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  0 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  5 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  2 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  3 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  77 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1

Жамшид Саидов: "Ўйин ҳақида гапиришни истамайман" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ўйин ҳақида гапиришни истамайман"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин ҳақида ҳеч нима демоқчи эмасман. Шунчаки рақибимизни ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Жамшид Саидов.

- Асосий дарвозабон Робертс Озолс бугун қайдномадан ўрин олмади. Бу ҳолат "Металлург"га қарши кечган ўйинда жароҳат олгани билан боғлиқми? Асосий дарвозабон ҳали сафга қайтмадими?

- Ҳа, унда жароҳат бор. У эндигина сафимизга қўшилди.

- Бугунги учрашув жамоангиз учун қўйи поғоналардан узоқлашиш учун яхши имконият эди. Тўғри, "Олимпик" ёш ва курашувчан жамоа, лекин ушбу жамоа анча вақтдан буён ғалаба қозонмаётганди. Бугун "Қизилқум" ҳар доим намойиш этадиган жанговар ўйинни кўрмадик. Бунга сабаб нима бўлди?

- Футболчилар ҳар бир учрашув қандай катта аҳамиятга эга эканлигини билишади. Афсуски, бугун биз яхши ўйин намойиш эта олмадик. Шу сабабли ўйин ҳақида ҳеч нимани гапиришни истамайман. Ўйинни назорат қилдик ва тўпга эгалик қилдик, аммо қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Иккита қарши ҳужумда иккита тўп ўтказиб юбордик, аммо бор-йўғи битта гол ҳисобланди.

- Чемпионат якунига қадар бешта баҳс қолди. Кейинги учрашув "Пахтакор"га қарши кечади. Нима деб ўйлайсиз, яна неча очко жамоангизни Суперлигада жон сақлаб қолиши учун етарли бўлади?

- Ҳали ўйинлар кўп. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Вақт барчасини аниқлаб беради.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика