UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  3 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  6 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  1 18:20Суперлига. "Андижон" - "Сурхон". Таркиблар маълум  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  1 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19

Жамшид Саидов: "Бизни элитадан чиқариб юборишга шошилманг" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Бизни элитадан чиқариб юборишга шошилманг"

“Бухоро”-“Андижон” (2:1) учрашуви якунлангач, матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг иккинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этди.

“Ўйинимиз ёмон чиқмади. Жуда ҳаяжонли учрашув гувоҳига айландик. Афсус яна ўша ҳолат, имкониятларимиздан унумли фойдалана олмаяпмиз. Шунча голли вазиятларни вужудга келтириб, фақатгина иккита гол билан чекланиб қолдик. Футболдаги “сен урмасанг, сенга уришади” нақли бугун яна исботини топишига оз қолди. Худога шукр, ғалаба қозона олдик, насиб қилса бу сўнгги ғалаба бўлиб қолмайди. Футболчилар энди-энди ўзларига ишонишни бошлашди. Шунча мағлубиятлардан сўнг, “Насаф” билан дуранг ўйин оз бўлсада, футболчиларни руҳан тетиклаштирди. Бугунги ғалабадан сўнг ўйлайман-ки, футболчиларимиз ҳали бундан-да кўпроқ нарсаларга қодир эканликларини тушуниб етишади. Футболчиларимиз ҳар бир ўйинга, сўнгги ўйинга тушгандай тайёргарлик кўришса агар ҳаммаси яхши бўлади. Бугунги ўйин учун футболчиларимдан миннатдорман.

Афсус, жамоамиз мана неча йилдир-ки, фақат олий лигада жон сақлаш учун курашмоқда. Бу ачинарли ҳолат. Мендан олдин нималар рўй бергани менга қоронғу, насиб қилса биз шу мавсумда мақсадимизга эришсак, келаси мавсумда бунақа ҳолатлар бўлмаслиги, жамоанинг фақат юқори ўринлар учун курашиши учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз.

Иккинчи даврада жамоага таклиф этилган барча футболчилардан кўнглимиз тўлмоқда. Асосийси, футболчиларимиз бизга ишонишда давом этишсин, биз эса футболчиларимизга ишонамиз”-деди Саидов.

-Эдгар Гесс аган бугун “Бухоро” ҳатто дуранг қайд этса, биринчи лигага тушиб кетади деган бўлар эдим деди. Сиз бунга қўшиласизми?

-Қисман қўшилар эдим. Лекин, бизни муддатдан олдин элитадан чиқариб боришга шошилмаган бўлар эдим. Ҳали 10 та учрашув бор. Биз ҳар бир очко учун, ҳар бир қарич футбол майдони учун “тиш-тирноғимиз” билан курашамиз. Бир қарич жойни жангсиз бермаймиз.

-Сизнингча Сардор Қобулжонов тўпга чиқишга хатога йўл қўймаяптими?

-Ўйин бор жойда хато бўлади. Хатони биз, заҳира ўриндиғида ўтириб қилмаймиз. Ўйин пайтида ҳар бир футболчининг хатога йўл қўйиши табиий.

-Бугун иккита легионерларимиз ўйнашмади.

-Афсус, Георгиев ва Антонюк бир неча учрашувлардан бери жамоага ёрдам бера олишмаяптилар. Уларда жароҳат бор. Кейинги учрашувгача улар тузалитб кетишларига умиз қиляпмиз.

-Маҳаллий футболчилар асосий таркибга қачон жалб қилинади?

-Маҳалий футболчиларимиздан бугунги кунда Сухроб Неъматов ва Жамолиддин Убайдуллаев асосий таркибдан муқим жой эгаллаб бўлишди. Яна икита умидли футболчиларимиз Жамшид Ҳасанов ва Нозим Умуров тиббий кўрикдан яқиндагина қайта ўтишди ва уларга рухсат энди берилди. Табиий-ки, улар асосий таркибга киришга ҳали тайёр эмас. Барча йиғинда қатнашиб машқ олиб борган паллада, улар даволаниш билан банд эдилар. Энди секин-секин улар ҳам спорт формаларини тиклаб, таркибга қўшилишади.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика