Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)

Administrator
27 ноя 2024, 22:59
Футболчи ижтимоий тармоқларда наманганлик мухлислар билан хайрлашди.

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида "Навбаҳор" мухлислари билан хайрлашди. Катта эҳтимол билан, футболчи ушбу мавсум якунида "Навбаҳор"ни тарк этади.

"Ҳаммаси учун раҳмат. Сиз азиз мухлислар олдида футбол ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган", -деб ёзади Жамшид Искандеров.

Маълумот учун, Жамшид Искандеров 2022 йилнинг бешинчи январь куни "Навбаҳор" клуби футболчисига айланганди. 

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Жамшид Искандеровнинг инстаграм саҳифаси

Сўнгги янгиликлар

Барча ›