UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  0 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  4 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  16 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  15 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида Янгиликлар

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидан сўнг наманганликларнинг сардори Азим Аҳмедов инстаграмдаги расмий саҳифасида жамоадан кетганини эълон қилганди.

Натижада футболчига Суперлиганинг ва хорижнинг бир қатор жамоаларидан таклифлар келиб туша бошлади. Унга "Турон", "Локомотив" каби клублар оғиз солгани ҳақида ҳам эшитдик. Лекин якунда Азим Аҳмедов "Навбаҳор"да қоладиган бўлди. Айни пайтда у иккинчи даврага жамоаси билан тайёргарликни давом эттирмоқда. 

Кеча Тошкентда ўтган "Турон"га қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг Азим Аҳмедовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Андижон" билан баҳсдан сўнг инстаграмдаги саҳифангизда жамоадан кетганингиз ҳақида пост жойладингиз. Бу шошилинчда қабул қилинган қарор эдими?

- Биринчи қарорим шундай эди. Ўша ўйиндан кейин бироз тушунмовчиликлар юз берди. Мен томон қаттиқ гаплар кўп бўлди. "Навбаҳор"да шунча йилдан бери меҳнат қилиб келяпман. Жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди. Кетаман, деб тургандим. Клуб раҳбарлари, Наманган вилояти ҳокими билан гаплашдим. Иккинчи даврани ҳам "Навбаҳор"да ўтказишга қарор қилдим. 

- Жамоа мағлубиятга учраган учрашувларда танқидлар, эътирозлар юзага келиши табиий. Бироқ нима учундир айнан энг кўп эътироз сиз томон ёғилиши одат бўлиб қолгандек...

- Тўғри, бу одат тусига кирган. Ҳамма нарса менинг зиммамга тушиб қолади. Ютилган ўйинда бизга ҳеч ким гапирмайди. Мағлубиятга учрасак, жамоа сардори Азим Аҳмедов айбдор бўлиб қолади. Бошқаларни айбини ҳеч гапиришмайди. Йўқ нарсага ҳам бизни айбдор қилаверишади. Шунга бироз ҳафа бўлдим. Умид қиламанки, бундан кейин ҳаммаси яхши бўлади. 

- Сизга "Турон" ва "Локомотив"дан жиддий қизиқиш бўлгани ҳақида эшитдик. Фаолиятингизни шу икки жамоадан бирида давом эттиришингиз мумкинмиди?

- "Турон" раҳбарлари билан телефон орқали гаплашдим. Бу жамоага ўтмоқчи бўлдим ҳам. "Навбаҳор"да қолишга қарор қилдим. Ўзимга қўшимча мотивация олдим. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Тайёргарлик режадагидек кетяпти. Эндиликда ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ.

- Самвел Бабаян билан терма жамоада бироз муддат ишлагансиз. Демак бу борада уни тушуниш сизда осонроқ бўляпти..

- "Пахтакор"да озгина вақт бирга ишлаганман. Лекин бундай яқинлик бўлмаган. Буни ўзи ҳам айтди. Энди биргаликда самарали меҳнат қилишимизга ишонаман. 

- Олдинги йилларда ҳам айтгандингиз ҳар доим трансферлар мавсумида сизга хориждан таклифлар келиб тушади. Балки бу борада яна ўйлаб кўриш вақти келгандир...

- Худога шукур нолимайман. Таклифлар бўляпти. Ҳозир "Навбаҳор"да бор кучим билан ўйнаб, бу борада қишда яна қарор қабул қиламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика