Жалолиддин Машарипов: "Менга доимо кучли жамоаларга қарши ўйнаш ёқади"

Narzulla Saydullayev
30 дек 2017, 16:23
Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Ушбу ўзгаришлар ҳақида маҳоратли футболчи Жалолиддин Машарипов ҳам ўз фикрларини билдирди:

- Футболчи сифатида менга доимо кучли жамоаларга қарши ўйнаш ёқади. Кеча тасдиқланган регламентда супер лигада 12 жамоа иштирок этиши ва икки даврадан кейин жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақани давом эттиришини билиб олдик. Ўзи 12 клуб қатнашадиган лигада учрашувлар анча кескин кечади. Иккинчи босқичда эса ҳар турда жуда қизиқарли ўтадиган учрашувлар футболчилар савияси ортишига хизмат қилиши табиий. Ҳар бир ўйинчи шундай беллашувларда кўпроқ майдонга тушишни истайди.

Футболчилар ва жамоаларнинг интизомига эътибор ошган. Бу ўйин давомида ўзимизни тартибли тутишимизни таъминлаш учун қаратилган мақсад. Учрашувларни ўтказиш учун шароитларни яхшилаш бизга чиройлироқ ўйин кўрсатишда ёрдам беришига ишонаман, - деди Машарипов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›