UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  1 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  1 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  1 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  13 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  5 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  3 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  19 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  8 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов айни пайтда жароҳатини даволамоқда.

"Ал Насср" ярим ҳимоячиси билан боғланиб унинг ҳозирги ҳолати, терма жамоамизнинг бўлажак ўйинлари ҳамда Венсан Абубакар ҳақида сўрадик.

- Жалолиддин аҳволингиз яхшими? Ҳозирги жароҳатни қачон ва қандай олгандингиз?

- "Ал Насср" билан янги мавсумга тайёргарликни Испанияда олиб бордим. Жароҳатни айнан Испаниядаги йиғинида олдим. Машғулотлар вақтида жуда оғир юкламалар берилди. Шифокорлар айнан шу юкламалар туфайли жароҳат кузатилди деб айтишди.

- Айни пайтда тикланиш жараёнини ўтказяпсиз. Қачон сафга қайтасиз?

- Худо хоҳласа тахминан 15 кунларда майдонга қайтсам керак. Даволаниш курсидаги охирги укол қолди, ўша уколни олиб яшил майдонга қайтаман.




- Ёзда сизни Миср клубига ўтишингиз ҳақида хабарлар чиққанди. Бу трансфер амалга ошишига жароҳатингиз тўсиқ бўлди десак бўладими?

- Ҳа, бу трансфер жароҳат туфайли амалга ошмади. Тўғриси "Ал Насср" мени қўйиб юборишни у қадар хоҳламаётганди. Охирги гап ўзимда қолганди, кутилмаган жароҳат туфайли трансфер амалга ошмади.

- Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Камерун ва Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Тажрибали футболчи сифатида жамоамиздан нима кутяпсиз?

- Иккала жамоа ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Шахсий фикримча Камерун ҳам, Коста-Рика ҳам топ терма жамоалар эмас. Катанецнинг интервьюсини кўрдим, бош мураббий рақиблар жуда кучли деб айтибди. Лекин жуда кучли эмас, Камерун терма жамоаси сардори Венсан Абубакар билан бирга ўйнайман. Айтмоқчи бўлганим ўйнаса бўлади. Йигитлардан ортиқча босимни олиб ташлаш керак. Ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас. Интервьюни кўрганимда бош мураббийнинг ўзи ҳам ғалабага ишонмаётгандек гапирди. Бу оддий ўртоқлик ўйини деб айтди. Йигитларни ғалабага ишонтириши керак. Бу интервьюни кўрган футболчилар бош мураббийни ўзи ҳам ғалабани ўйламаяпти деб фикр қилиши мумкин. Ҳар қандай терма жамоани мағлуб этиш мумкинлигини тушунтириши керак. Фикримча "бу оддий ўртоқлик ўйини, йигитларни синаб кўрамиз" деган гап бўлиши керак эмас деб ўйлайман.




- Айтганингиздек Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Венсан Абубакар билан "Ал Насср"да бирга тўп тепасизлар. Унинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?

- Абубакар кўпроқ ҳимоячилар олдида туриб, дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилади. Асосан шериклари билан девор услубида ўйнайди, корпуси билан яхши ўйнайди, иккита вазиятдан битта гол уради. Унга қарши ўйнаса ҳам бўлади, айтганимдек ваҳима қилиш керак эмас.

- Жароҳат олганингиздан кейин ЎФА ёки терма жамоа вакиллари cиз билан боғланишдими?

- Албатта чемпионатнинг илк турида майдонга тушмаганимдан кейин Катанецнинг ўзи алоқага чиқди ва ҳол-аҳвол сўради. Жароҳатим борлигини айтдим ва афсуски терма жамоа йиғинига бора олмаслигимни билдирдим. Кўпчилик ёзиб далда бериб турди.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика