UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  22 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  10 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан кечадиган муҳим беллашувга ҳозирликни олиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов муҳим ўйин олдидан жамоадаги кайфият, руҳий тайёргарлик ва шахсий жисмоний ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозирда ҳамма йигитларнинг кайфияти яхши. Олдимизда қандай ўйин турганини яхши биламиз. Лекин мотивацияни ҳаддан ташқари ошириб юбориш керак эмас — бу ўйин пайтида тўсқинлик қилиши мумкин. Бизга аввалги ўйинлардаги каби ўйнаш керак. Ортиқча ҳиссиёт ва босим ўйинга салбий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун футболчиларга кайфият улашяпмиз — фақат ўйин ҳақида ўйлаш ҳам баъзан халақит беради.

Жисмоний ҳолатим яхши. 15 майда чемпионат тугаган бўлса, ундан сўнг иккита учрашув бўлди. Клубда машғулотлар орқали тонусни ушлаб турдим. Ҳаммаси жойида, об-ҳавога ҳам мослашиб олдик. Ўйлайманки, ҳеч қандай муаммо йўқ", — деди Жалолиддин Машарипов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика