Жалолиддин Машарипов: "Фаолиятимиздаги энг қийин учрашувни ўтказдик"
06 июн 15:32
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов: "Фаолиятимиздаги энг қийин учрашувни ўтказдик"
Терма жамоамиз етакчиси Жалолиддин Машарипов БААга қарши ўйиндан сўнг баҳс ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
"Фаолиятимиздаги энг қийин учрашувни ўтказдик. Ўйиндан олдинги босим ҳам жуда катта эди. Ғалаба қозониш ёки дуранг қайд этишдан қатъи назар, бизга фақатгина ғалаба керак эди. Бизга бор-йўғи бир очко керак эди. Биз барчасини тўғри қилдик ва мундиалга йўл олдик. Ватанимизни хурсанд қилдик.
Аввалги саралашларда ҳозирги футболчилардан ҳам кучлироқ футболчилар бўлган, менинг назаримда. Бироқ жамоавий ўйин бўлмаган, ҳозир эса биз жамоа сифатида кучлимиз. Биз бир оила бўлиб олганмиз ва шу сабабли ҳам ғалаба қозоняпмиз", - деди Жалолиддин Машарипов ЖЧ йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар