Жалолиддин Машарипов: "Финт билан ишқибозларни ҳам хурсанд қилиб туриш керак"
14 янв 2019 14:01
Янгиликлар
Жалолиддин Машарипов: "Финт билан ишқибозларни ҳам хурсанд қилиб туриш керак"
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Туркманистонга қарши бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинидан (4:0) сўнг, баҳсда бажарган финтлари ҳақида фикр билдирди.
"Финт қилиш рефлексга айланиб қолган, бу ҳаракатларим ўзбек мухлисларига ёқади. Ишқибозларни ҳам хурсанд қилиб туриш керак. Ушбу ҳаракатларни амалга ошира оладиган бошқа футболчиларимиз етарлича. Бироқ финтларни вазиятга қараб амалга ошираман, ҳисоб тенглигида финт қилиб, тўпни йўқотиб қўйсангиз мураббий ғазабланиши тайин.
Навбатдаги ўйин Японияга қарши. Бу жаҳон даражасидаги терма жамоа. Ушбу учрашувда ўз кучимизни синаб кўрмоқчимиз. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз" - дейди Машарипов.
Фикрлар