UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  13 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  4 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  9 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  10 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3

Жалолиддин Жумабоев: "Локомотив"да ҳар доим рақобат кучли бўлган" Янгиликлар

Жалолиддин Жумабоев: "Локомотив"да ҳар доим рақобат кучли бўлган"

"Темирйўлчилар"нинг ёш ҳимоячиси Жалолиддин Жумабоев интервью берди.

Ўтган йилдан бери "Локо" асосий таркибида ўйнаб келаётган Жумабоев ўз интервьюсида Туркия йиғини, янги мураббий ва жамоадаги рақобат ҳақида тўхталди. 


Хориж йиғини ҳақида

- Туркияга келганимиздан бери ҳар бир машғулот яхши ва қизиқарли ўтяпти. Машғулот пайтида кўпроқ ўйин ва тактика билан боғлиқ машқларни бажаряпмиз. Йиғин жамоадаги ҳаммага ёқяпти деб ўйлайман. Ўз навбатида жисмоний тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратяпмиз. 


Янги мураббий ҳақида

- Португалиялик мураббий Микаэль Секейра қўл остида кўп нарсаларни ўрганяпмиз. Машғулотларда унча қийналаётганимиз йўқ. Мураббий нима деса шуни бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Машғулотда бажарилаётган машқлар жуда фойдали эканини кўряпмиз.


"Десна" билан кечган ўртоқлик учрашуви ҳақида

- Бу бизнинг Туркиядаги биринчи ўйинимиз бўлди. Учрашув ўзига яраша оғир, шу билан бирга қизиқ кечди. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик, аммо тўп кирита олмадик. Бизда янги жамоа шаклланяпти, шу боис мураббийнинг тактикасига мослашиб кетиш учун бироз вақт керак бўлади.


Жамоадаги рақобат ҳақида

- "Локомотив"да ҳар доим рақобат кучли бўлган. Ҳозир ҳимоя чизиғимизда ҳам рақобат кучли. Мана, "Бунёдкор"дан Ислом Қобилов келди, испаниялик легионер Диего Барданка жамоамизга қўшилди. Мен ҳам бор кучим билан ишлаб асосий таркибдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика