UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  3 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  6 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  11 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  14 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12

Жалил Кимсанов: ”Истиқлол” жамоаси ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун йиғилган" Янгиликлар

Жалил Кимсанов: ”Истиқлол” жамоаси ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун йиғилган"

Тожикистоннинг энг номдор жамоаси бўлган “Истиқлол” сафида тўп сураётган Жалил Кимсанов ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан фойдаланиб Қўқон шаҳрида бўлиб турибди.

Биз Жалил Кимсанов билан қисқача суҳбат уюштирдик.

- Жалилхон “Истиқлол”га қандай бориб қолдингиз? У ердаги фаолиятингиз ҳақида гапириб берсангиз.
- Ассалому алайкум. “Қўқон-1912” жамоаси билан Тошкент шаҳрида машғулотлар ўтказиб юрган вақтимизда жамоанинг дарвозабонлар мураббийи Андрей Бакланов Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоасида кўрикдан ўтиб кўриш варианти борлигини айтиб қолди. Шундай қилиб Душанбега бордим. У ерда 3-4 кун жамоа кўригида бўлганимдан сўнг, жамоа раҳбарлари менга шартнома таклиф қилишди. Ҳар томонлама менга маъқул бўлганлиги учун ҳамда жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйганлигини ҳисобга олиб, “Истиқлол” билан бир йиллик шартномага имзо чекдим.



-“Истиқлол” Тожикистоннинг гранд жамоаси ҳисобланади. Ички чемпионат ва ОФК кубогидаги иштирокларинг ҳақида гапириб берсангиз.
- Жамоамиз Тожикистон чемпионатида унчалик қийинчиликка учрагани йўқ. Ички чемпионатнинг 8 тури ортда қолган бўлса, 7 ўйинда ғалаба ва бир дуранг натижа билан яққол пешқадам бўлиб турибмиз. Иккинчи ўриндаги жамоа билан ўртамизда 8 очколик фарқ бор. ОФК кубогида ҳам натижаларимиз ёмон эмас. Иккита дуранг ва бир ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилиб келаётган эдик. Афсуски сўнгги ўйинда Қирғизистоннинг “Дордой” жамоасига ютқазиб қўйдик. Сафарда бўлиб ўтган ўйинда ғалаба қозониб тургандик, якунда ўз дарвозамиздан икки гол ўтказвордик. Агар ушбу ўйинда ҳам ғалаба қозонганимизда гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилган бўлар эдик. Энди олдимизда яна иккита ўйин бор , шу ўйинларда ғалаба қозониш учун жамоамиз аъзолари билан астойдил тайёрарлик олиб бормоқдамиз. “Истиқлол” ўз олдига ОФК кубогида ғолиб чиқишни мақсад қилиб қўйган.

- Ўзбекистон ва Тожикистон чемпионатларини таққослаганда қандай жиҳатларни кўрдингиз?
- Ўзбекистон чемпионати Тожикистон чемпионатидан анча кучли ҳисобланади. Футболчиларнинг маҳорати борасида ҳам шундай фарқни сезиш мумкин. Ўзбекистонда сўнгги йилларда стадионлар ҳам анча сифат борасида ўсишга эришди. Лекин мен тўп сураётган жамоа , Ўзбекистон чемпионатида ҳам бемалол ўйнаб анча-мунча жамоаларга “бошоғриқ” бўла олади. “Истиқлол” таркиби асосан ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун йиғилган. Агар жамоа Ўзбекистон чемпионатида иштирок этса, турнир жадвалининг ўртасидан пастга тушиб кетмаса керак.



- Кўряпмизки “Истиқлол”да сиздан бошқа ҳам легионер футболчилар бор.Жамоадаги шароитлар қандай, молиявий томондан муаммолар йўқми?
- Ҳа жамоамизда мендан бошқа ҳам легионер футболчилар бор. Юқорида айтганимдек жамоамиз ОФК кубоги учун йиғилган. Таркибимиздаги маҳаллий футболчилар ҳам Тожикистоннинг энг кучли футболчилари ҳисобланишади. Тожикистон терма жамоасининг асосий таркибини ҳам “Истиқлол” футболчилари ташкил қилишади. У ерда яратилган шароитлар аъло даражада. Стадион, база , машғулот майдонлари, хуллас ҳамма шароитлар бор. Молиявий томонлама ҳам муаммолар йўқ. Жамоанинг ажойиб мухлислари борлиги эса ҳаммасидан ҳам қувонарли. Улар ҳеч қаерда “Истиқлол”ни ёлғиз қолдиришмайди.

- “Қўқон-1912” жамоаси ўйинларини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Албатта кузатиб боряпман. Нафақат “Қўқон-1912” жамоаси , балки бутун чемпионат ўйинларини иложи борича кузатиб турибман. “Қўқон-1912” жамоасининг турнир жадвалида қуйи ўринда бораётгани мен ҳам ташвишга солиб турибди. Ўйлайманки бу нарса ўтиб кетади. Жамоа ҳозиргача ўз майдонида ўйин ўтказгани йўқ, шу сабабли ҳам кўплаб мағлубиятлар бўлаёган бўлиши мумкин. Мен “Қўқон-1912” жамоасидаги футболчиларга ишонаман, улар ўз мухлисларини хурсанд қилишни бошлаб юборишади. Қайсидир маънода бу иш “Пахтакор” билан бўлиб ўтган лига кубоги ўйинида бошланди ҳам.



- Мухлисларга тилакларингиз.
- Барча Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини, бутун ҳалқимизни кириб келаётган рамазон ҳайити билан табриклайман ! Қўқонлик мухлисларга эса алоҳида табрикларимни йўллайман, улар доим жамоани фаол қўллаб туришган, бундан кейин ҳам шундай бўлишига ишонаман. “Қўқон-1912” жамоасига эса омад тилайман!

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика