UZ

Сўнгги янгиликлар

01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  80 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  3 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш" Янгиликлар

Жаҳонгир Абдурашидов: "Мақсадимиз "Зомин"ни Про лигада олиб қолиш"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин"(7:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун қийин ўйин бўлишини билган эдик. "Шўртан" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Биринчи бўлимда иккита асосий футболчиларимиз жароҳат олишди. Шу сабабли режаларимиз бузулиб кетди. Натижада захирадан футболчиларни тушуришга мажбур бўлдик. Аслида бу ерга кеча келиб машғулотлар олиб боришимиз керак эди. Айрим сабабларга кўра бугун тўғридан-тўғри келиб майдонга чиқдик. Ушбу омиллар ҳам таъсир қилади барибир. Чарчоқ аломатлари бор эди.

"Шўртан" билан олдинги ўйиндан кейин 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимиз жамоани тарк этди. Ундан кейин селекция ишларини амалга ошира олмаганмиз. Якунда қолган футболчилар билан ўйинларга тайёргарлик олиб борилган. Ҳозир ҳам таркибимизни аксариятини ёшлар ташкил қилади.

Қарши ҳужумлардан вазият яратишга уриндик. Лекин, ҳужумларимизни якуни бўлмади. Олдинги ўйинларда ҳам кўрган бўлсангиз биринчи бўлимдан сўнг кучимиз қолмаяпти. Нима десам бўлади, таркибимизда тажрибали футболчилар кам. Жамоада ёшлар кўп. Жамоанинг ўртача ёши 21 ёки 22. Мақсадимиз жамоани Про лигада олиб қолиш",- дейди Абдурашидов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика