UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  3 22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  54 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  12 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  9 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  18 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   11 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2

Жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси иккита халқаро мусобақада иштирок этади Янгиликлар

Жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси иккита халқаро мусобақада иштирок этади

Шу йилнинг 10-16 май кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлганди.

2019 йилнинг апрель ойида Россиянинг Сочи шаҳрида Россия меҳрибонлик уйлари Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида халқаро ёпиқ "Будущее зависит от тебя" ("Келажак сенинг қўлингда") шиори остида футбол турнири бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси бу мусобақада биринчи маротаба қатнашади. Мусобақада 2004-2005 йилда туғилган футболчилар иштирок этишади. Бу турнирга Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали таклиф олди.
 
2019 йил июнь ойида Польша давлати мезбонлик қиладиган меҳрибонлик уйлари ўртасида, "Надежда на мундиаль" ("Мундиал умиди") шиори остида ҳар йили ўтказиб келинадиган жаҳон кубоги мусобақасига Ўзбекистон терма жамоаси ҳам биринчи маротаба иштирок этиши кутилмоқда. Бу мусобақада эса 2002-2003 йилда туғилган футболчилар ўйнашади. Мусобақада дунёнинг 5 қитъасидан 20дан ортиқ давлат иштирок этади.
 
Бу каби турнирлар ҳар йили ўтказилишини ҳисобга олсак, шу мусобақалар орқали 2022 йил Қатарнинг Доха шаҳрида бўладган навбатдаги жаҳон чемпионатига Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириб бориш ва жаҳон чемпионатида ўзининг унвонини муносиб ҳимоя қилишига ёрдам беради.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика