UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  9 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" (матнли трансляция)  51 18:30Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 3:0 (Матнли трансляция)  26 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  0 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1

Жаҳон чемпионатига чиқди, лекин ўйнамаслиги мумкин — Эронни нима кутмоқда? Янгиликлар

Жаҳон чемпионатига чиқди, лекин ўйнамаслиги мумкин — Эронни нима кутмоқда?

25 март куни Эрон терма жамоаси Ўзбекистон билан дуранг ўйнаб (2:2), ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди. Меҳди Таремининг дубли жамоага керакли натижага эришишда ёрдам берди.

Эрондан ташқари, Япония, Янги Зеландия, Аргентина ва учта мезбон давлат – АҚШ, Канада ва Мексика аллақачон турнирда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Бироқ Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки сўроқ остида қолмоқда. Мамлакат АҚШнинг "қора рўйхати"га киритилган, бу эса жамоанинг плей-офф ўйинларининг аксарияти ўтказиладиган мамлакатда ўйнашига тўсқинлик қилиши мумкин. ФИФА вазиятни ҳал қилиш учун Америка ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқда.

Ушбу рўйхатда жойлашган Венесуэла ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолиши мумкин. Жамоа ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган ва ҳозирда Жанубий Америка саралаш босқичида еттинчи ўринни эгаллаб турибди, бу эса унга плей-офф ўйинлари ҳуқуқини беради.

Агар кириш тақиқи ўз кучида қолса, бу катта можарога олиб келиши мумкин. Эрон ёки Венесуэланинг мусобақадан четлаштирилиши футбол тарихида мисли кўрилмаган ҳодисага айланиб, халқаро миқёсда кенг муҳокамаларга сабаб бўларди.

Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика