Ихтиёр Каримов: "Ўз хатоимиз туфайли "Қизилқум"га ютқазиб қўйдик"

Narzulla Saydullayev
10 авг 2016, 13:04
"Қизилқум" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ихтиёр Каримов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун мағлуб бўлган бўлсак ҳам менимча тенг ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдаланиш бўйича камчиликлар кўриниб қолди. Иккинчи таймда "Қизилқум" жамоаси футболчиларининг стандарт вазиятдан унумли фойдаланиши бизга таъсир қилди.

Барча футболчилар менинг кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. Шунчаки вазиятлардан гол ура олмадик. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушаяпмиз. Ўзимизнинг хатоимиз туфайли "Қизилқум"га ютқазиб қўйдик.

"Металлург" жамоаси биз учун доим ноқулай ҳисобланади. Статистикага қарасангиз барчасини кўрасиз. Аммо янги тарих эртадан бошланади", - дейди Ихтиёр Каримов.


"Шўртан" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia