

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълумотларига кўра, каталонияликлар ҳимоячи Милан Шкриньяр ва ҳужумчи Лаутаро Мартинесларга жиддий қизиқмоқда.
Ўз навбатида, миланликлар "кўк-анорранглилар" ўйинчилари Иван Ракитич ва Артуро Видалларга қизиқиш билдиришган.
Музокаралар ижобий руҳда ўтди, аммо ҳеч қандай келишувга эришилганича йўқ.
Ўйинчиларнинг трансфер нархлари: Шкриньяр - 60 миллион евро, Мартинес - 40 миллион, Ракитич - 35 миллион, Видаль - 15 миллион.



