Италиялик журналист: "Барселона" ва "Интер" 4 ўйинчининг трансферини муҳокама қилишди
28 окт 2019 17:10
Янгиликлар
Италиялик журналист: "Барселона" ва "Интер" 4 ўйинчининг трансферини муҳокама қилишди
"Барселона" ва "Интер" клублари 4 футболчининг эҳтимолий трансферларини муҳокама қилиш мақсадида учрашишди.
Журналист Жанлука Ди Марционинг маълумотларига кўра, каталонияликлар ҳимоячи Милан Шкриньяр ва ҳужумчи Лаутаро Мартинесларга жиддий қизиқмоқда.
Ўз навбатида, миланликлар "кўк-анорранглилар" ўйинчилари Иван Ракитич ва Артуро Видалларга қизиқиш билдиришган.
Музокаралар ижобий руҳда ўтди, аммо ҳеч қандай келишувга эришилганича йўқ.
Ўйинчиларнинг трансфер нархлари: Шкриньяр - 60 миллион евро, Мартинес - 40 миллион, Ракитич - 35 миллион, Видаль - 15 миллион.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар