Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум

Khoja
11 июн 2025
“Хайдук“ билан шартномасии бекор қилган Женнаро Гаттузо Италия термасига бош мураббий бўлиши мумкин.

47 ёшли мутахассис 4 карра жаҳон чемпионларини бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди. Гаттузодан ташқари терма жамоани бошқаришга Де Росси ва Фабио Каннаварро ҳам даъвогарлар қаторидан жой олган. Бироқ Италия футболи раҳбарияти айнан Женнарони терма жамоага бош мураббий қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаш босқичининг илк туридаги мағлубиятдан сўнг Лучиано Спаллетти Италия термасини тарк этишини маълум қилганди.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru