Италия терма жамоаси Puma'ни Adidas'га алмаштиради

Оқил Абдубарноев
9 мар 2022, 19:42
Италия терма жамоаси янги фирма либосида майдонга тушади.

Германиянинг спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи компанияси билан келишув 2023 йилнинг январь ойидан кучга киради.

Шартномага кўра, Италия футбол федерацияси йилига тахминан 35-40 миллион евро олади.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йилдан бери Puma Италия жамоасининг техник ҳомийси ҳисобланарди. 

Puma бренди эса Италия А Сериясининг янги ҳомийсига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: figc.it