Италия терма жамоаси аъзоси Спинаццола узоқ муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Sherzod Nurmatov
3 июл 2021, 21:37
Буни Италия терма жамоаси тиббиёт ходимлари тасдиқлашди.

Бельгия термасига қарши ўйинда жароҳат олган Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Спинаццола тиббий текширувлардан ўтди ва у кейинги 5-6 ойни майдондан ташқарида ўтказиши маълум бўлди.

"Тез орада қайтишимга ишончим комил! Бундай жамоавий руҳиятда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ", – деди Спинаццола

27 ёшли футболчи жорий Евро'да 4 та ўйинда қатнашиб, 1 та голли пас узатди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: figc.it