

Ўзбекистон форварди иккинчи тайм бошида захирадан майдонга тушди ва 58-дақиқада катта масофани босиб ўтди ва "Лацио"нинг бир ўйинчисини алдаб, ажойиб голли узатма (гол муаллифи - Дестро)ни ижро этди.
Италиянинг етакчи нашри La Gazzetta dello Sport эса Шомуродовга барча ўйинчилардан юқори балл қўйди - 7,0.
"Ўзбекистонлик футболчи жамоа ўйинини ўзгартириб юборди. У ўз жамоасининг ярим майдонида тўпни эгаллаб олди ва охир-оқибат голли ҳужумни ташкил этди", - дейилади итальян нашри хабарида.
Шу билан бирга меҳмонлар таркибидаги энг фойдали ўйинчи деб "Олтин бутса"нинг амалдаги соҳиби Чиро Иммобиле топилди - 6,5.
Италия ОАВнинг бошқа бир нуфузли нашри бўлмиш Tuttosport ҳам Шомуродовга энг юқори баҳо қўйди - 7,5.




