

Роберто Манчини шогирдлари бу орқали мағлубиятсиз серияни 35 та ўйинга етказиб, ўз рекордларини янгилашда давом этмоқдалар. Италияликлар 1935-1939 йилларда Витторио Поццо бошчилигида 30 та ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этгандилар.
Италия шунингдек жаҳон рекордини ҳам такрорлади. Бу борада рекорд Испания (2007-2009 йилларда, 35 та ўйин) ва Бразилия (1993-1996 йилларда, 35 та ўйин) терма жамоаларига тегишли.
Манчини 2018 йилдан буён Италия терма жамоасини бошқаради.



