Италия Кубоги. Превью. Ажойиб спорт формасидаги "Милан" финал остонасида "Лацио"ни енга оладими?!
26 фев 2019 17:55
Янгиликлар
Италия Кубоги. Превью. Ажойиб спорт формасидаги "Милан" финал остонасида "Лацио"ни енга оладими?!
Бугунги Италия Кубоги ярим финалида "Милан" ва "Лацио" ўзаро беллашади. Бу босқичда кураш икки учрашувдан иборат бўлади. Улар бу йил иккинчи маротаба ярим финалда учрашиб турибдилар. Ўтган йилги баҳсда финалга йўлланмани "Милан" қўлга киритганди. Ўшанда баҳс ҳисоб очилмай ўз якунига етган ва ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланган. Бугунги ўйин "Милан" ва "Лацио"нинг Италия Кубоги доирасидаги 19-учрашуви бўлади: "россонери" 8 марта, “бургутлар” 7 маротаба ғалаба қозонган. Ўзаро 3та учрашув эса дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етган. Шунингдек, улар бу мавсум Италия Чемпионатида ҳам тўқнаш келдилар. Римда кечган баҳс 1:1 ҳисобдаги дуранг билан якунланди.
Турнирдаги йўли
"Лацио" 1/8 турнирда дебют қилганида, учинчи лигадаги "Новару"ни 4:1 ҳисобда мағлуб этиб, Миланнинг "Интер"ини ортда қолдириб кетган. Миланда қийинчилик билан ғалабага эришганди. Уларнинг биринчи голини қўшимча вақтда Иммобиле уришга муваффақ бўлган ва ўйин римликлар фойдасига ҳал бўлган. Лекин сўнгги дақиқаларда Раду ўйин қоидасини бузди ва рақиб жамоага пенальти тепиш имконияти берилди. Бундан Икарди унумли фойдалана олди. Пенальтилар сериясида "Лацио"нинг омади келиб, ғалаба қозонди. 1/8 турнирида “Милан”нинг рақиби А Серия жамоаси “Сампдория” бўлган. Генуяда кечган баҳсда миланликлар ғалаба қозонган: Патрик Кутроне дубль қилишга муваффақ бўлган. Жамоа чорак финалда Пентекнинг дубли туфайли "Наполи"ни мағлуб этган.
Муҳим фактлар
— "Лацио" сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида финалга чиқди. Ўтган мавсумда эса “Милан”га ғалабани бой берди.
— Миланликлар Италия Кубоги сўнгги икки баҳсида финалга йўлланмани қўлга киритдилар.Италия оммавий ахборот воситалари маълумотларига қараганда, "Лацио" президенти
— Клаудио Лолито жамоа ва машғулот базасини "ўқитвориш" учун руҳонийга мурожаат қилган.
— Бугунги учрашув ҳаками — Даниэле Орсато. Италиялик бу мавсум 4та баҳсни бошқарди. У қоидани бузган футболчиларга 23та сариқ ва 1та қизил қарточка кўрсатди.
Тренд
• Римда кечган 5та учрашувнинг 4тасида ҳар икки жамоа ҳам гол уришга муваффақ бўлган.
• "Милан" барча ўйиннинг охирги 5 учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонди (1 дуранг)
• "Лацио" барча турнирнинг сўнгги 10та ўйиннинг 9тасида гол ўтказиб юборди (уй учрашувларида).
• Барча турнирнинг сўнгги 5та уй учрашувларида "Лацио" 2 маротаба ғалаба қозонди (2 мағлубия ва 1 дуранг)
Фактлар рақамларда
2 – марта Жанни Ривера ("Милан") ва Жузеппе Синьори ("Лацио") Италия Кубогининг энг яхши тўпурари бўлган.
5 – марта "Милан" миллий кубокни қўлга киритган .Римликларнинг соврини 6та.
6 – баҳсда (сўнгги 8 ўйин бўйича) Италия Кубоги доирасида "Милан" гол ўтказиб юбормади. "Россонерилар" фақат "Юве"дан гол ўтказиб юборди (2017 йил январда — 1:2 , 2018 йил майда — 0:4).
Таҳминий таркиблар
Ҳозир "Лацио"нинг аҳволи бироз оғир, кўплаб ҳимоячилари жароҳат олган. Маълумотларга қараганда, ҳозир марказий ҳимоянинг ягона “қутқарувчиси” Лукас Лейва экан. “Бургутлар”нинг ярим ҳимоя билан боғлиқ асосий муаммолари йўқ. Жамоа 3-5-1-1 тактикаси бўйича ўйнаши кутилмоқда.
Бугунги ўйинда "Милан"да муҳим йўқотишлар йўқ. Ҳаттоки, асосий таркибга Сусо қайтиши мумкин. Ўтган йилги таркибга нисбатан, бугунги ўйинда "россонерилар" таркибида 2та ўзгариш бўлиши мумкин: Контининг ўрнига Калабрия, Кастельехонинг ўрнига Сусо майдонга тушиши кутилмоқда. Гаттузо шогирдлари 4-3-3 тактикада ўйнаши мумкин.
"Лацио" — "Милан"
Сўнгги вақтларда "Милан" ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам барқарор ўйин кўрсата олмоқда. Пентек жамоани олдинла тортмоқда ва гол ҳамда ютуқлари билан ҳаммани илҳомлантирмоқда. Декабрда Гаттузони истеъфога чиқариш ҳақида гап-сўзлар тарқаганди. Лекин ҳозир бу ҳақида ҳеч ким оғиз очаётгани йўқ. "Милан" кам гол ўтказиоқда. Чемпионатнинг сўнгги 10та ўйинида 4тагина тўп ўтказди.
"Лацио" ўйинчилари орасида жароҳат олганлар кўп: айниқса ҳимоячилар. Улар кўп гол ўтказмоқда, ҳужум борасида ҳам бироз оқсашмоқда. Сўнгги 5 ўйинда 3та гол уриб, 5 марта тўп ўтказиб юбордилар. “Лацио”нинг деярли ҳамма ҳужумчиси майдонга тушиши мумкин. Бироқ бу билан ҳимоядаги муаммони ҳал бўлиши қийин. Икки жамоа ҳам Италия Кубоги финалига чиқишни хоҳлайди, албатта. Айниқса, финалда “Ювентус” билан тўқнаш келишмасликларини билганларидан сўнг, бор кучлари билан ўйнашлари аниқ. Лекин бугунги учрашувда “Лацио”нинг муаммолари кўплигини ҳисобга олсак, “Милан” ғалаба қозониш эҳтимоли юқори.
Нозима Зарипова таржимаси
Фикрлар