UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  52 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Италия Кубоги. Роналдунинг голлари "Ювентус"га "Интер" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Италия Кубоги. Роналдунинг голлари "Ювентус"га "Интер" устидан ғалаба келтирди

Италия Кубогининг дастлабки ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

Интер – Ювентус 1:2 (1:2, 0:0)
2 февраль, "Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)"
Голлар
: 1:0 – 9 Мартинес, 1:1 – 26, пенальти Роналду, 1:2 – 35 Роналду.

"Интер" – Ханданович, Дармиан, де Врей, Шкриньяр, Янг (Перишич, 66), Видаль (Эриксен, 73), Барелла, Санчес, Брозович (Сенси, 85), Бастони (Пинамонти, 85), Мартинес.

"Ювентус" – Буффон, Демирал, де Лигт, Алекс Сандро, Куадрадо, Маккенни (Кьеллини, 90), Рабьо, Кулусевски (Кьеза, 90), Бентанкур (Артур, 76), Бернардески (Данило, 69), Роналду (Мората, 77).

Огоҳлантиришлар: Демирал (14), Янг (26), Алекс Сандро (32), Видаль (38), Роналду (45), де Лигт (47), Артур (86), Санчес (90), Мората (90).


Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Бўлди, ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва ушбу ярим финалнинг биринчи беллашуви якунланди. 

90+3-дақиқа. Лаутаро Мартинес марказда қоидани бузди. Ҳакам жарима зарба белгилади. "Ювентус" футболчилари шошилишмаяпти. 

90+2-дақиқа. Ўзгариш. Алексис Санчес ҳужумда тўпни ўзидан қочириб юборди ва КЬезага нисбатан кескин ўйнагани сабаб, сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Федерико Кьеза Кулушевскини, Кьеллини эса Маккеннини алмаштирди. 

88-дақиқа. Барелла ўзига нисбатан қўполлик ишлатишганини ҳакам тушунтирмоқчи бўляпти. 

87-дақиқа. Огоҳлантириш. Артур сариқ карточка ишлаб олди. 

85-дақиқа. Ўзгариш! Бастони ва Брозович кетди, Сенси ва Андреа Пинамонти ўйинга қўшилди. 

83-дақиқа. "Ювентус" ҳимоячилари рақибга иложи борича имкон қолдирмасликка уринмоқда.  

81-дақиқа. Пирло шогирдлари майдон марказига яқин ҳудудда тўпни ушлаб туриб, рақибни тўпсиз ҳаракат қилишга мажбур қилишмоқда. 

80-дақиқа. Стефан Де Врей яқинда майдонга тушган Моратага нисбатан қўпол ўйнади. 

77-дақиқа. Роналду учун бугунги беллашув якунланди. Унинг ўрнига айтиб ўтганимиз, Альваро Мората тушди. 

76-дақиқа. Бентанкур ўрнига Артур ўйинга қўшилди. 

Шу ўринда Альваро Мората ўйинга қўшилишга тайёрланмоқда. 

Пирло шогирдларини бўшашмасликка чақирмоқда. 

Чилилик футболчи норозилигини яшириб ўтирмади. 

73-дақиқа. Ўзгариш. Артуро Видаль ўрнига Кристиан Эриксен ўйинга қўшилди. 

71-дақиқа. Тезкор ҳужумни Лаутаро Мартинес якунламоқчи бўлди, зарба йўллади, бироқ ноаниқ. 

69-дақиқа. Федерико Бернардески ўрнига Данило туширилди. 

69-дақиқа. Дармиан ўта қулай имкониятдан зарба йўллади, лекин Буффон тўп дарвозага бориб тушишига йўл қўймади. Бу вазиятда Алексис Санчеснинг ҳам фаоллигини алоҳида таъкидлаш лозим.  

66-дақиқа. Ўзгариш. "Интер" сафида ўзгариш амалга оширилди. Эшли Янг ўрнини Иван Перишичга бўшатиб берди.  

61-дақиқа. Эшли Янг тўп учун курашда уни ўзига қўли билан тўғрилаб олгани ҳакам эътиборидан четда қолмади.  

60-дақиқа. Маккенни ва Барелладан "кунг-фу" тайм". Ҳар икки футболчи оёқларини баланд кўтариб, тўпга интилди, кейин ҳар иккиси баланд овозда бақирганча ерга қулади. 

58-дақиқа. "Интер" босим уюштирмоқда. Бунинг оқибатида жамоа кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда. Лекин тўп Жижи Буффон қўриқлаётган дарвоза тўридан бошқа жой олгиси келмаяпти.  

56-дақиқа. Лаутаро Мартинес жарима майдони ичидан йиқилди ва ҳали тўлиқ йиқилиб улгурмасидан ҳакамдан пенальти сўрашни бошлади, лекин бош ҳакам бунга эътибор қаратмади. 

55-дақиқа. Ажойиб ҳужум. Ўнг қанотдан ривожланган ҳужумни Бернардески кучли зарба билан якунлади, Ханданович катта қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтаришга эришди.  

52-дақиқа. "Ювентус" тўпни ўзида сақлаб турибди, Куадродага нисбатан қўпол ўйнашди. 

Ўйиндаги илк бурчак зарбасидан кейин эса хавфли вазият юзага келмади.  

49-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Эшли Янг зарба билан якунламоқчи бўлди, лекин Буффон ишончли ўйнаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

47-дақиқа. Огоҳлантириш. Николо Бареллага нисбатан қўпол ўйнагани учун Де Лигт огоҳлантирилди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, танаффус. Бўлим давомида фаолроқ бўлган "Юве" ҳозирча ҳисобда ҳам олдинда бормоқда.  

45+2-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўнг қанотдан ривожланган ҳужум жарима майдонига узатма билан давом этди, у ерда Роналду тўпга боши билан етолмагач, қўли билан ўйнаб юборишни лозим топди. Ҳакам эса кечирмади ва Криштиануга сариқ карточка кўрсатди.  

45+1-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий қисмида бўлгани каби бу дақиқада ҳам "Юве" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

42-дақиқа. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол урган бўлишига қарамай, Роналду тўхташ ҳақида ўйлаётгани йўқ. Ҳозир Криштиану вазият топдим дегунча, дарвозага зарба йўллади, лекин тўп бироз ноаниқ кетди. 

40-дақиқа. Чап қанотга кўчирилган ҳужумни Роналду қўллаб-қувватлади ва тезликда олдинга ўтаётганида Дармиан унинг оёқлари остидан тўпни тепиб юборди. 

39-дақиқа. "Ювентус" футболчилари марказдаги курашда устун келди, Рабьо тўп билан бир нечта футболчи ичидан чиқиб кета олди ва жамоаси ҳужумини бошлаб берди. 

38-дақиқа. Огоҳлантириш! Артуро Видаль яна ўша Роналдуга нисбатан қўпол ўйнагани сабаб огоҳлантирилди. 

35-дақиқа. ГООООООООЛ! Роналдудан дубль. Бастони ва Ханданович бир-бирларини тушунмай қолишди, бу вазиятда кўпроқ ҳимоячи айбдор десак, муболаға бўлмас. Нима бўлганда ҳам Криштиану охиргача борди ва ниятига эришди. 

34-дақиқа. Дармиан бугун анча фаол. Айниқса у ҳужумни фаол тарзда қўллаб-қувватлашга уринмоқда. 

32-дақиқа. Огоҳлантириш! Алекс Сандро Дармианга нисбатан қўполлик учун сариқ карточка билан "сийланди".

31-дақиқа. "Ювентус" футболчилари қисқа масофага тўп узатишлар орқали ҳимоядан чиқиб кетишмоқчи эди, лекин Рабьо узатмада хатога йўл қўйди. 

29-дақиқа. Алексис Санчес ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди, лекин такрорий лавҳада ҳакамлар адашгани кўриниб қолди. 

26-дақиқа. ГООООООЛ! Тўп олдида Роналду. Португалияликнинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди - 1:1.

25-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Узоқ ўйлаган ҳакам ўн бир метрлик нуқтага ишора қилмоқда. 

23-дақиқа. Куадрадо чап қанотдан амалга оширилган узатмадан кейин жарима майдони ичида йиқилиб тушди ва пенальти талаб қилмоқда. Ҳакам "VAR" ёрдамини кутмоқда.

20-дақиқа. Ҳисобда олдинга чиқиб олган "Интер" буёғига тўпсиз ўйнашга ва рақиб хатосини кутишга рози. "Юве" эса ҳозирча чинакам хавфли вазият ярата олмаяпти. 

17-дақиқа. Ҳакам жарима зарбасини беришга шошилмасликни сўради ва жарима майдонидаги футболчиларни тартибга чақириб қўйди.   

16-дақиқа. "Ювентус" футболчилари прессинг эвазига тўпни олиб қўйишди, лекин "Интер"нинг бир йўла уч футболчиси Кулушевскини "қўйиб юбормади". 

14-дақиқа. Огоҳлантириш! Мерих Демирал қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

13-дақиқа. Тезкор гол ўтказиб юборган "Юве" футболчилари асабийлашмоқда. Улар прессинг чоғида бир-бирларига овозларини баландлатиб, гапиришмоқда.  

11-дақиқа. Майдон марказида Маккеннига нисбатан қоида бузилди деб ҳисоблади ҳакам. 

Ана шунақа, тўп билан кўпроқ муомалада бўлганига қарамай, "Ювентус" биринчи бўлиб гол ўтказиб юбормоқда. 

9-дақиқа. ГООООООООЛ! Лаутаро Мартинес ҳисобни очди! Марказий ҳимоячилар ва Буффонинг сусткашлигидан аргентиналик ҳужумчи унумли фойдаланди ҳамда ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўналтира олди. 

7-дақиқа. "Ювентус" тўп билан муомалада, рақиб футболчилари эса фаол тарзда Пирло шогирдларини таъқиб қилмоқда. 

4-дақиқа. Роналду олдинроққа ўтиб, зарба беришга чоғланаётганди, лекин ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди. Шу заҳоти тўп учун курашга киришган меҳмонлар янги ҳужумни бошлашди, лекин у Кулушевскининг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани сабаб узилиб қолди. 

Энди ўз навбатида "Интер" футболчилари, жумладан Ханданович иштирокида, тўпни ҳимояга яқин зонада ушлаб туриб, рақибни олдинроққа чиқишга чақирмоқда. 

3-дақиқа. "Ювентус" илк дақиқаларда тўпга кўпроқ эгалик қилиш ниятида эканлигини яширмаяпти. Аммо олдинроққа тўп оширишдаги хато туфайли энди "Интер" ҳужум уюштиришга уриниб кўради.  

1-дақиқа. Ўйин бошланди. Уни туринликлар бошлаб беришди.  

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. Сардорлар ва ҳакам ўйин олди расмиятчиликларни ҳал этиб олишмоқда. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Интер" – "Ювентус"

"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

"Интер" - Ханданович, Шкриньяр, Де Врей, Бастони, Дармиан, Барелла, Брозович, Видаль, Янг, Мартинес, Санчес.

"Ювентус" - Буффон, Сандро, Демирал, Де Лигт, Куадрадо, Маккенни, Рабьо, Бентанкур, Бернардески, Роналду, Кулусевски.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика