

Бу дегани Италия клублари Чемпионлар Лигаси бош совринини кетма-кет 10 йилдан бери қўлга кирита олмаслигини англатади. Сўнгги бор А Cерия жамоаларидан “Интер” 2009/10 йилги мавсумда ЕЧЛда ғолиб бўлганди. Бундан узунроқ cерия эса 16 йилни ташкил этади. 1968/69 йилги мавсум “Милан” бош совринга эга чиққан. Орадан 16 йил ўтиб, 1984/85 йилги мавсумда эса “Ювентус” мусобақа ғолибига айланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ювентус” ва “Наполи” мусобақадаиг иштирокини 1/8 финалда тўхтатган. “Интер” эса гуруҳдан ҳам чиқа олмаган.



