UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  5 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  8 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  12 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0

“Истиқлол” собиқ футболчиларига янги клуб сафида майдонга тушиш учун рухсат берилади Янгиликлар

“Истиқлол” собиқ футболчиларига янги клуб сафида майдонга тушиш учун рухсат берилади

Теглар :  Истиқлол
Бугун — 19 апрель санасида Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита, ЎзПФЛ, ҳамда Футболчилар уюшмаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди ва унда “Истиқлол” клубининг собиқ футболчилари бўйича масала кўриб чиқилди.

“Истиқлол” клубининг кутилмаганда мусобақадан чиқиб кетиши оқибатида бир қатор футболчилар ўйин амалиётсиз қолиши мумкин эди. Мазкур ҳолат футболчилар ҳамда бошқа ташкилотларга боғлиқ бўлмаган жараён экани, футболчилар ойлик-маош масаласида шундоқ ҳам мураккаб вазиятда қолаётгани, қолаверса, мусобақаларда ҳал қилувчи палла ҳали бошланмаганини инобатга олиб, “Истиқлол” собиқ футболчиларининг янги шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларга лицензия тақдим этиш таклифи кўпчилик овоз билан маъқулланди.

Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш зарур. “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”нинг 5.3-бандига кўра, футболчи бир мавсум давомида кўпи билан уч клуб сафида рўйхатдан ўтиши мумкин экани ва шуларнинг фақат 2 тасида расмий ўйинларда иштирок этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, “Истиқлол” футболчилари Суперлига ёки Про лига клублари билан шартнома тузса ва энг камида учрашув қайдномасига киритилса, улар йил якунига қадар бошқа клуб сафига қўшила олмайди. Агар “Истиқлол” футболчилари Биринчи лига клуби сафига бориб қўшилса, у ҳолда футболчиларда 5-31 июль оралиғида бошқа клуб билан қўшимча шартнома имзолаш имконияти бўлади. Бунда Биринчи лига клуби мазкур давр давомида футболчи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга рози бўлиши даркор. Боиси, айни вақтда ҳар қандай шартнома йил якунига қадар тузилиши шарт. Биринчи лига клубларининг ярим профессионал мақомда экани, Суперлига ва Про лига клубларининг эса профессионал мақомда эканидан келиб чиқиб, шундай қарор қабул қилинди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика