"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз

Sherzod Nurmatov
25 июл 2025, 15:47
Эроннинг "Истиқлол" клуби "Нефтчи" аъзоси сифатида таништирилиши кутилаётган ҳужумчи Жоэль Кожо билан хайрлашди.

"Жоэль Кожо ижарага йўл олди.

Футболчига омад тилаймиз ва уни яна "Истиқлол" либосида кўришга умид қиламиз", – дейилади хабарда.

Аввалроқ Жоэль Кожо иккинчи даврани "Нефтчи"да ўтказиши ва у учун қанча сарфланиши маълум қилинган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Истиқлол" матбуот хизмати