UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  0 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  3 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  4 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  2 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  3 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  13 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  5 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  29 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4

"Истиқлол" бош мураббийи: "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол" Янгиликлар

"Истиқлол" бош мураббийи: "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол"

ОЧЛ саралаши доирасида "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмон жамоа бош мураббийи Мубин Эргашев иштирок этди.

"Ўйин томошабоп ўтди, мухлисларни сўнгги сонияларга қадар ҳаяжонда ушлаб турди. Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штабимизга раҳмат айтаман. Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман. "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол. Биз бугун иккинчи рақамда ўйнадик ва барчаси режамиз бўйича кечди.

Нима учун иккинчи рақамда ўйнадик? Сабаби биз сафарда ўйнадик, бундан ташқари "Локомотив"да тажриба ҳам катта. Агар ғалаба қозонган бўлсак, демак қароримиз тўғри бўлди.


Рақибга ўз ўйинини кўрсатишга йўл қўймадик. Бунда ўз футболчиларимнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Саудия Арабистонида нима учун ғалаба қозонмайлик? Ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганиб олган. Шу боис бир ҳафтадан кейин ҳам "Ал Аҳли"ни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Мубин Эргашев.

"Локомотив" яхши жамоа эканлигини, тўпни назорат қила олишларини билардик. Мухлисларимизга катта раҳмат айтаман", - дейди Алишер Жалилов.

Рейтинг: +62   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика