Испания термасининг собиқ устози "Гранада" бош мураббийига айланди

Mirjalol Normatov
18 июн 2021
"Гранада" ўз расмий сайтида Роберт Моренонинг бош мураббий бўлганини маълум қилди.

43 ёшли мутахассис Диего Мартинеснинг ўрнида ишлайди. "Гранада" янги бош мураббий билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Морено "Монако" ҳамда Испания термасидаги фаолияти билан барчага таниш. Унга қадар мутахассис Луис Энрикенинг ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Ўтган мавсумда "Гранада" ЛаЛига турнир жадвалининг 9-поғонасида бўлган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/GranadaCdeF