Испания футбол федерацияси “Ман Сити” ҳимоячисини маҳаллийлаштиради ва у Евро-2020'да қатнашади

Eldor Akmurzayev
11 май 2021, 20:10
“Манчестер Сити” аъзоси Эмерик Лапорт бўлажак қитъа биринчилигида Испания ТЖ шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Marca ёзишича, бир неча ҳафта олдин “қизил фурия” устози Луис Энрике мазкур футболчини маҳаллийлаштириш бўйича Испания футбол федерациясига мурожаат қилган.

ФИФА бунга розилик билдирди. Лапорт Франция ёшлар термаларида ўйнаган, аммо бош жамоа сафида майдонга тушмаган ва бу ФИФА талабига жавоб беради.

Маълумотларга кўра, эртага 26 ёшли ҳимоячининг испанлар сафида ўйнаши расман эълон қилинади.

Аввалроқ, ҳимоячи Франция ТЖ устози Дидье Дешам уни шахсий сабаблар туфайли футболчилар қайдномасига киритмаёгани ҳақида хабар берганди.

Эмерик Лапорт жорий мавсум “шаҳарликлар” либосида 27 ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca