Испания футбол федерацияси дель Боске бош мураббий лавозимини тарк этмаслигини хоҳлайди
19 июн 2014 14:55
Янгиликлар
Испания футбол федерацияси дель Боске бош мураббий лавозимини тарк этмаслигини хоҳлайди
Испания футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийи Висенте дель Боскени жамоадан кетказмоқчи эмас.
Федерация президенти Анхел Мария Вилья амалдаги европа ва жаҳон чемпионлари мураббийига мудиалдаги икки мағлубиятга қарамай ишонишда давом этишини билдирди. Эслатиб ўтамиз, испанияликлар голландияликларга 1:5, чилиликларга эса 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Олдинроқ дел Боске мундиалдан кейин ўз фаолияти ҳақида бир қарорга келишини айтиб ўтган эди. Яқин кунлар ичида мураббий федерация президенти билан суҳбатлашиб олади ва шундан кейин ўз қарорини маълум қилади.

Фикрлар