Испания. 25-тур. "Реал" - "Эльче" 3:0
22 фев 2014 21:05
Янгиликлар
Испания. 25-тур. "Реал" - "Эльче" 3:0
Испания чемпионатининг 25-турида "Реал" ўз уйида "Эльче"ни қабул қилди.
Испания чемпионати
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляцияси олиб борилади.
ЯНГИЛАШ
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ушбу ўйинни сиз учун Омонжон Тўхтамирзаев шарҳлаб борди. Оқшомингиз хайрли бўлсин!
90+3-дақиқа. Ҳакам учрашувни якунловчи финал хуштагини чалди!!! Якуний ҳисоб 3:0.
"Реал" чемпионлик пойгасини давом эттиради.
90+2-дақиқа. Ҳар икки жамоа ҳам барчаси ҳал бўлганлигини ҳис этиб туришибди ва финал ҳуштагини кутиб, ҳаракатланишмоқда.
90+1-дақиқа. Иско қулай вазиятга чиқиб бораётган Каземирога тўпни оширганди, лекин бразилиялик ўйин қоидасини бузган деб топилди.
90-дақиқа. Учрашув бош ҳаками асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берди.
88-дақиқа. "Реал" яна ҳужумда Ди Мариядан тўпни қабул қилиб олган Мората дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди, лекин унинг зарбасидан сўнг ҳисоб ўзгармай қолди.
87-дақиқа. Иско дан яна бир шедевр пас, бу сафар дарвозабон билан "дуел"га Бейл чиқиб борди, Гаретнинг зарбаси!!! Дарвоза тўсинини ларзага келтирган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.
85-дақиқа. Ильярамендиқанотдан тўпни жарима майдончасидаги Моратага оширди, Альваро дарвозага тескари турганига қарамай, тўпни ўзига бўйсундурди ва иккинчи ҳаракат билан дарвоза томон зарба берди.
84-дақиқа. Футболчи алмаштиришлар туфайли, ўзи шундоқ ҳам юқори бўлмаган ўйин темпи бироз тушгандек.
83-дақиқа. "Реал" таркибида сўнгги ўзгариш, Ҳаби Алонсо ўрнига Карлос Каземиро майдонга тушди.
82-дақиқа. Карим Бензема майдонни голсиз тарк этадиган бўлди. Унинг ўрнига учрашувни сўнгги вақтларда жуда кам майдонга тушаётган Альваро Мората давом эттиради.
80-дақиқа. Гоооол. ИСКО. Майдонга тушиб улгурмай Иско ҳисобни янада йирик кўриниш ҳосил қилишига сабабчи бўлди.
73 - 74-дақиқалар. Ҳар икки жамоа таркибида футболчи алмаштирилмоқда. Фидель Чавес Ману ни алмаштирган бўлса, Аарон Ньигес Альберто Риверани алмаштирди. Мезбонлар таркибида фаол ҳаракат қилган Хесе Родригес ўрнига Иско майдонга туширилди.
72-дақиқа. Гоооол. ГАРЕТ БЕЙЛ. 25 метрлардан фантастик зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб дарвозадан жой олди.
68-дақиқа. Яна Коро ҳужумда, лекин бу сафар ҳам омадсиз.
64-дақиқа. Ҳаби Алонсо жарима зарбасидан тўпни ўйинга киритди, лекин "жонли девор"дагилар ҳам бекорга турганимиз йўқ деб, тўпни дарвозаларидан узоқлаштиришди.
61-дақиқа. Сариқ карточка!!! "Эльче" таркибида Алберто Ботиа сариқ карточка билан жазоланди.
57-дақиқа. "Эльче" таркибида ҳужумда фаоллик кўрсатишга ҳаракат қилаётган Коро олға интилди, жарима майдончасига кирди, лекин шу жойда Пепе "Узр оғайни, уёғига сени ўтказмайман", - деди ва тўпни ажойиб тарзда олиб қўйди.
56-дақиқа. Кейинги ҳафтада "Реал"ни Чемпионлар Лигаси учрашуви кутиб турибди. Германия сафарига куч аяётгандек гўё.
55-дақиқа. Пепе қанотдан очилаётган Бейлга тўпни қулай тарзда етказиб берди. Гаретнинг чамаси 20 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўсинининг анча юқорисидан ўтиб кетди.
54-дақиқа. RONALDO&BALE никли ўқувчимиз айтганларидек, дарҳақиқат бугунги гол Ильяраменди учун Мадрид клуби сафидаги биринчи голи ҳисобланади.
53-дақиқа. Мезбонлар шошилмасдан ҳужум уюштиришди ва Ди Мария уни зарба билан якунлади, ҳимоячига теккан тўп майдондан чиқибкетди.
51-дақиқа. Бейл қанотдан тўпни жарима майдончасига ошириб берди Бензема олдинга сакраб, боши билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
50-дақиқа. "Реал" салоҳият бобида устун эканлиги яққол кўриниб турибди. Жамоа бор кучини сарфламай туриб ҳам, ҳисобда олдинда бормоқда.
48-дақиқа. Сариқ карточка!!! Пепе майдон марказида Хави Маркезга қарши ўта қўпол ўйнади ва ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
47-дақиқа. Хесе тўпни Карим Бенземага ошириб бермоқчи эди, лекин француз тўпга ета олмади.
46-дақиқа. Жамоалар таркибида ҳеч қандай ўзгариш йўқ.
Иккинчи бўлим бошланди.
21:01. Жамоаларга оид баъзи фактлар: "Реал" Ла Лига доирасида ўзининг охирги уй учрашувларининг 7тасида ғалаба қозонди. "Реал" чемпионатнинг сўнгги 14 учрашувидан 12тасида камида 2та гол урган. "Эльче" Испания чемпионатининг сафардаги охирги 6 учрашувида ғалаба нималигини билмай келмоқда.
Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 1:0 "Реал Мадрид" олдинда.
45-дақиқа. Мезбонларни биринчи бўлимда бошқа гол ургилари йўқдек. Футболчилар тўпни бир-бирларига оширибэгаллаб турибдилар.
44-дақиқа. Ди Мария, Бензема ва тўп Гарет Бейлга етказилди. Уэлсь термаси футболчиси чамаси 10 метрлардан тўпни тепа олмади.
42-дақиқа. Карим Бензема жарима майдони ташқарисидан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.
39-дақиқа. Сариқ карточка!!! Ҳаби Алонсога қарши қўполлик учун Ривера сариқ карточка билан жазоланди.
36-дақиқа. Тўп билан ҳамон "Реал" футболчилари муомаладалар.
34-дақиқа. Гоооол Асьер Ильяраменди ўз ниятига эришди - 1:0
31-дақиқа. Ди Мария бурчак тўпини Ильяраменди билан бошлаб юборди. Жарима майдонига тўпни етказибберишга уриниш - омадсиз.
28-дақиқа. Арбелоа, Ди Мария ва Хесе комбинацияси. Ёш ҳужумчининг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
25-дақиқа. Ильяраменди олдинга ўтди ва зарба берди, лекин ноаниқ.
24-дақиқа. Бейл тўпни жарима майдони ичига Бенземага оширди лекин ҳужумчи Сисмага иккинчи қаватдаги курашни бой берди.
22-дақиқа. Ди Мария бир йўла тўрт рақибни ортда қолдирди ва дарвозага зарба йўллади. Бироз ноаниқ.
21-дақиқа. "Реал" ҳамон рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти.
20-дақиқа. Ҳаби Алонсо тўпни Ильярамендига оширди, у еса ҳужумнинг олдинги нуқтасида турган Бейлни тўп билан таъминламоқчи бўлди. Ҳимоячилар ўйиндан ташқари ҳолат дебдод-вой солишмасин ҳакам ўйинни давом эттирди ва дарвозабон ўз вақтида рақибга пешвоз чиқиб жамоаси жонига оро кирди.
18-дақиқа. Ди Мария тўпни икки ҳимоячининг ўртасидан Каримжон Бенземага ўтказиббермоқчи бўлди, лекин аргентиналикнинг бу фикрини рақиб футболчиси Альбакар сезиб қолди.
16-дақиқа. Ривера тўпни жамоадоши Корога етказибберди, аммо ҳужумчи Коро тўпни ўзига бўйсундириб, нима қилишини ўйлагунича Пепе вазиятни бартараф этди.
15-дақиқа. Яна Ди Мария фаоллик кўрсатди. Фақатгина унинг ажойиб тўп оширишини Хесе тушунмади. Тўп дарвозабон Ману Эррерада.
13-дақиқа. "Эльче" футболчилари тўпни ўз жарима майдонларига яқин бўлган жойда бир-бирларига етказиб беришмоқда. Мезбонларнинг ўта юқори прессинги туфайли "Эльче" футболчилари хаттоки майдоннинг нариги ярмига ҳам ўта олмаяптилар.
11-дақиқа. Ди Мария бир ҳимоячини доғда қолдирди ва тўпни жарима майдони ичида турган Бенземага оширди. Француз боши билан зарбаберди, зарбага куч етишмади.
10-дақиқа. Бейлда яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи Гаретга халақит қилишга улгурди ва яна бурчак тўпи.
8-дақиқа. "Эльче"нинг қарши ҳужуми. Коро йиқилаётиб зарбаберди, аммо зарба кучсиз чиқди ва Лопес уни ушлаб олди.
7-дақиқа. "Реал" ҳимоячилари бироз ортга чекинишди ва тўпни ўзларида эгаллаб туришибди.
6-дақиқа. Бурчакдан оширибберилган тўпни Варан дарвозага йўллашга уриниб кўрди, лекин ҳимоячилар бунга тўсқинлик қилдилар.
5-дақиқа. Ҳавфли вазият!!! Ди Мария тўпни олдинроқда турган Бенземага оширди, ўз навбатида франсуз жарима майдонига яқинлашди ва зарба берди. Эррера ўз жойида, бурчак тўпи.
4-дақиқа Учрашув дастлабки дақиқалариданоқ мезбонлар ўйин тизгинини ўз қўлларига олишга шайланишди
3-дақиқа Жамоалар ва томошабинлар шу кунларда (ўтган ҳафта) ҳаётдан бевақт кўз юмган Серхио Рамоснинг бобосини ёдга олишди.
20:02. Учрашув бошланди!!!
20:01. Учрашув бир дақиқалик сукут билан старт олмоқда.
19:59. Эътиборли жиҳати шундаки меҳмон жамоа "Эльче" клубининг асосий таркибдаги барча 11 футболчиси испаниялик!
19:47. Бугун турнир жадвалининг иккинчи ва ўн учинчи поғонасини эгаллаб турган жамоалар майдонда куч синашадилар. Биринчи давра баҳси кўпчиликнинг ёдида бўлса ажаб эмас. Ўша учрашувда хақиқий жанжал бўлганди. Қўшибберилган дақиқаларнинг сўнггисида ҳакам Муньис Фернандес (дурранг натижа қайд этилаётган паллада) "Реал"га ўн бир метрлик жарима зарбасини амалга ошириш имкониятини тақдим этганди. Кўпчиликнинг фикри бўйича ўша вазиятда Пепе муғомбирлик ишлатган ва мадридликлар адолатсиз тарзда ғалаба қозонган эдилар.
Лекин бугунги кунда "Реал Мадрид" умуман бошқача ҳолатда ва охирги ўйинларда жамоа ҳеч бир муаммосиз зафар қучмоқда.
19:20. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.
25-тур
Реал Мадрид – Эльче 0:0
22 февраль, 20.00, «Сантьяго Бернабеу»
Реал Мадрид – Диего Лопес, Карвахаль, Пепе, Варан, Арбелоа, Хесе, Алонсо, Бэйл, Ильярраменди, Ди Мария, Бензема.
Эльче – Ману Эррера, Альбакар, Ломбан, Ботиа, Сисма, Хави Маркес, Ривера, Хиль, Р. Перес, дель Мораль, Коро.

Фикрлар