UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3

Испанча суғурта: товон пуллари қаердан пайдо бўлди? Янгиликлар

Испанча суғурта: товон пуллари қаердан пайдо бўлди?

Испания ва Франция матбуотида Неймарни харид қилиш мавсуми яна етакчи ўринга чиқди. Бу эса товон пулларининг пайдо бўлиши ва уларнинг футболдаги аҳамиятини тилга олишимизга туртки бўлди.

Сармояларнинг футбол оламига кириб келганига кўп вақт бўлди. 1893 йил «Блэкберн» ҳужумчиси Жек Саутворт ўша даврдаги фантастик баҳо - 400 фунт эвазига «Эвертон» сафига ўтиб, XIX асрнинг энг қиммат футболчиси сифатида тарихдан ўрин олганди. Ўшанда клублар сармоялардан унумли фойдаланишни билишмасди, яқин пайтларгача ҳам уларни иқтисод даҳолари деб бўлмасди. Масалан, 1970 йилларда инглиз клублари спорт либослари учун ишлаб чиқариш вакилларига ҳақ тўлашарди. Чунки ҳаммаси аксинча бўлиши кераклигини тушунишмасди. Шу тариқа енгил саноат корхоналари ўз маҳсулотларини бепул реклама қилишдан ташқари, пул ҳам ишлаб олишарди.

Трансфер муносабатларида ҳам чалкашликлар етарли эди. Футболчилар ўз шартномаларини бекор қилиб, бир парча қоғоз, жуда нари борса, арзимас товон пули қолдиришарди. Табиийки, бу ҳол иш берувчини мутлақо қониқтирмасди. Ниҳоят, 1980 йилдан бошлаб Испанияда ўзлари ва сармояларини ҳимоя қилиш мақсадида айёрона восита товон пулини ўйлаб топишди. Бу шунчаки, қайсидир шахс ёки клубнинг ғояси эмасди. Товон пули ҳақидаги банд Испания меҳнат низомидаги бир қатор тузатишларга сабаб бўлди. Мазкур тузатишлар 1006|1985 рақами остида 1985 йилнинг 26 июнида расман қабул қилинди. Шу санадан бошлаб мамлакатдаги барча спорт клублари ўз аъзолари билан тузилган шартномаларда товон пули миқдорини кўрсатадиган бўлишди. Томонларнинг қай бири шартномани бекор қиладиган бўлса, ана шу маблағни тўлаши кўзда тутилди. Муҳим эслатма: товон пули футболчининг баҳоси эмас. Қайсидир клубнинг раҳбари бошқа клубга оддий бозордан фарқли ўлароқ, кўрсатилган маблағни тўлай олмайди. Ҳуқуқий жиҳатдан олганда, товон пули шартномани бекор қилмоқчи бўлган ўйинчининг иш берувчига тўлайдиган маблағи. Назарий жиҳатдан мазкур қоида ўз қийматини аниқ билиб олган футболчиларга катта эркинлик бериши керак эди. Аммо жамоалар қисқа вақт ичида ақлли бўлиб қолишди ва шартномада ақл бовар қилмас йирик маблағларни ёза бошлашди. Испан матбуотининг маълумотига кўра, «Реал» ҳуҳумчиси Бэйл ва Роналдунинг шартномаларида миллиардга яқин миқдор қайд этилган. Ваҳоланки, аввалига товон пули деганда футболчининг бир йиллик иш ҳақи ва келишув муддати купайтмасидан ҳосил бўлган миқдор назарда тутиларди. Қизиғи шундаки, 90-йилларнинг ўрталаригача Испаниядан таш­қаридаги клублар товон пули қоидасидан фойдаланмай келишган. Бироқ машҳур «Босман иши» футбол тизимига сезиларли таъсир ўтказгач, ФИФАнинг футболчилар мақоми ва бир жамоадан иккинчисига ўтиши ҳақидаги низомида 17-банд пайдо бўлди. Мазкур қоидага кўра, футболчи шартномада кўрсатилган товон пулини тўлаб, суғурта мухлатини ўтаган тақдирда шартномани бир томонлама бекор қилиши ва бошқа жамоага ўтиши мумкин бўлади. «Суғурта мухлати» ёши 28дан кичик бўлган футболчилар учун шартнома имзоланганидан кейин 3 йил, ёши 28дан катта бўлса, 2 йилни ташкил қилади.

Аксарият ҳолларда бадал пули футболчининг иш ҳақи билан боғлиқ, баъзан эса товон пули билан тенг бўлади. Мазкур қоида ҳаётга татбиқ этила бошланганидан кейин ундан Европанинг бошқа давлатлари ҳам хабардор бўлишди. Масалан, Англия ва Италия клублари шартномада товон пулини кўрсатишга одатланишди. Лекин уларни ҳеч ким мажбур этаётгани йўқ. Қолаверса, шартномадаги мазкур бандга ортиқча эътибор берилмайди. Бунинг асосий сабаби шундаки, турли мамлакатлар қонунчилиги бир-биридан кескин фарқ қилади. Испанияда товон пули шартномани мажбурий бандларидан бири, бошқа давлатларда масалан, Россияда - мажбурий эмас. Бундан ташқари, товон пулининг миқдори кўп ҳолларда ошириб кўрсатилган - қайсидир футболчининг айнан шартномада кўрсатилган маблағ эвазига бошқа жамоага ўтганига тез-тез дуч келавермайсиз. Ҳатто, шунчаки, ниқоб вазифасини ўтаганда ҳам, миқдор ошириб кўрсатилган. Чунки унда солиқлар инобатга олинмаган. Шундай экан, товон пулини футболчининг тахминий баҳоси ёки у бошқа жамоага ўтганда клуби маблағ йўқотмаслигига асос сифатида тушуниш мумкин.


- С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика