UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Исломбек Рустамбеков: "Мен "CA"га қандай келганман?" Янгиликлар

Исломбек Рустамбеков: "Мен "CA"га қандай келганман?"

Янги йил кириб келишига ҳам саноқли дақиқалар қолмоқда.
Байрам туҳфаси сифатида сайтимиз ўқувчиларига янги лойиҳани тақдим этамиз. Лойиҳа Мен CAга қандай келганман? деб номланади ва унда сайт ижодкорларининг қандай қилиб championat.asiaга келишгани ҳақида сўз боради.

"Футбол журналистикасига ФЭ газетаси орқали кириб келганман. Айтиш керакки, бу газета мен учун катта мактаб бўлган. Фурсатдан фойдаланиб, менга ишонч билдириб, тўғри йўл-йўриқ кўрсатган Шукурулло Исҳоқов, Бобурбек Турсунов ва Шерзодбек Содиқовга миннатдорчилик билдираман ва улар мени ҳозир ўқиётган бўлса Янги йил билан табриклайман.

Кейинчалик маълум муддат устозимиз Хайрулла Холиқовнинг таклифига биноан "FutGOL" газетасида фаолият юритдим. Бу ҳам фаолиятимдаги олдинга ташланган битта катта қадам бўлган деб бемалол айта оламан. Шу вақт мобайнида кўплаб журналист акахонлар билан танишдим. Адашмасам, Нодирхўжа Юлдашев билан 2009 йили танишганмиз. Ўша пайтдан буён бу инсоннинг ишлаш тизими менга жуда ёқади. Илк бор тезкорлик билан ишлашини кўриб, ҳайрон қолганман.

Эсимда Наманганда "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Нодир ака мураббийлар фикрини токчада ўтириб, тезкорлик билан ёзиб, сайтга киритиб қўйганди. Тўғриси, у пайтда бошқа ҳамкасбларимиз диктофонга ёзиб, сўнгра уйга борганда компютерга кўчирарди. Айрим клубларда эса расмий сайтлар бўлмаган.

Хуллас 2010 йили қишда Тошкентга иш юзасидан борганимда, "Пахтакор" стадионига ўтдим. Чунки Нодир ака сайт очилишидан илгари ушбу клубда фаолият юритарди. Тушлик пайтида борганимда мен, Беҳзод Назаров ва Нодир ака уччаламиз "Пахтакор" стадионидаги ресторанда бирга тушлик қилдик. Сўнгра Нодир ака мени ўз хонасига таклиф этди. Хонага кирдим. Шунда championat.uz очилаётганини айтиб, сайт админкасини кўрсатди. Ҳамкорлик қилиш борасида гаплашиб, аввалига худди синов каби ишлаб юрдим. Унга қадар fk.uz сайтида ҳам ишлардим. Лекин Нодир акани ишлаш тизими бошқалардан фарқ қиларди ва ўз ишига профессионалларча ёндошиши мени ҳам "championat.uz"га ўтишимга туртки берган. 1-2 йил қўлдан келганича сайт учун мақола ёзиб юрдим. Кейинчалик сайт ўзини оқлай бошлади шекилли, ходимларга унча катта бўлмасада, ойлик маошларни жорий этди. Бу пайт студент бўлганим учун ҳам пуллар унчалик қизиқтирмасди ва муҳими ўз ишимдан роҳат олаётганим эди.

2013 йилдан биринчи лигани тўлиқ ёритиб бориш вазифаси берилди. Ундан олдин бу ишни "FutGOL" газетасида амалга оширганим учун ҳам менга маъқул келди. Биринчи лиганинг барча клублари билан дўстона алоқани йўлга қўйиб, улар билан ҳамкорлик қила бошладим.
Сайтда ўз ўрнимни топиб кетишимда шубҳасиз Нарзулла аканинг беминнат кўмаги муҳим ўрин тутади. Буни ҳеч қачон унутмайман.

Ҳар доим нима ёрдам сўрасам йўқ демайди. Иши жуда кўп бўлишига қарамай, атрофидаги жамоадошларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Шаҳбоз Беғамов айтиб ўтганидек, "CA" ижодкорлари худди бир оиладек бўлиб қолган. Ички муҳит яхши бўлса, ишда ҳам унум бўлади деб бежизга айтишмаган. Илоҳим иноқлигимизга ҳеч қачон кўз тегмасин!

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимни, мухлисларни жамики юртдошларимизни кириб келаётган янги йил билан табриклайман!   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика