Ислом Тўхтахўжаев - янги жамоаси, тайёргарлик ва Хитойдаги ҳолат ҳақида
12 апр 2020 13:17
Янгиликлар
Ислом Тўхтахўжаев - янги жамоаси, тайёргарлик ва Хитойдаги ҳолат ҳақида
- Хитойдаги ҳаётингиз қандай бошланди?
- Февраль ойи оҳирларида Хитойга келгандим. Деярли бир ой давомида уйим олдидаги стадионда индивидуал тарзда машғулотларда қатнашдим. Ҳозирда Шеньянг шаҳрида жамоа билан машғулотлар олиб боряпмиз.
- Демак, барча жамоалар машғулотларни бошлашган?
- Ҳа, шундай.
- Хитойдаги ҳолат қандай?
- Ҳаммаси яхши томонга ўзгарган. Дўконлар, супер, гипермаркетлар ишга тушган. Одамлар деярли озодликка чиққан. Умуман олганда Хитойдаги ҳолат анчагина яхши.
- Янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?
- Уч ҳафта олдин машғулотларни бошладик. Барчаси бир маромда олиб бориляпти. Тайёргарликнинг дастлабки босқичини ўтаяпмиз. Ҳозирча синов-назорат ўйинлари ўтказилмади.
- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
- Ушбу мавсумда 1-ўринни эгаллаб, юқори лигага чиқиш.
- Жамоа таркибида яна легионерлар борми?
- Ҳа, Жанубий Корея ва Конгодан футболчилар бор. Таркиб яхши футболчилардан ташкил топган. Жамоамиз раҳбарият қўйган вазифани бажара оладиган даражада эканлигига ишонаман.
Миржалол Норматов суҳбатлашди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар