

Ўзбекистон чемпиони ҳамда мамлакат Кубоги соҳиби “Локомотив” клуби Ғарб минтақасида “B” гуруҳидан жой олди. Жамоа гуруҳ босқичида “Дуҳаил” (Қатар), “Ал Ваҳда” (БАА) ҳамда “Зобоҳан” (Эрон) / “Аизавл” (Ҳиндистон) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
"Темирйўлчилар" жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев мазкур гуруҳ ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Қуръа жараёнини кузатиб бордим. Зеро жамоамизга қуръа қандай рақиблар тақдим этиши барчамиз учун қизиқарли эди. Ишонч билан айта оламанки, қуръадан кўнглим тўлди. Тўғри, гуруҳимизга биз учун у қадар таниш бўлмаган жамоалар тушди. Барча клублар билан ўйинлар қизиқарли ўтишига аминман, - деди маҳоратли футболчи.




