UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  2 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  1 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  7 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1

Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"

U-17 Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашувидан сўнг Ислом Исмоилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Табрик учун раҳмат. Аммо, ҳали расман чиқмадик. Саудия Арабистони ва Таиланд ўртасидаги ўйинни кутиб турамиз. Катта эҳтимол билан чиқдик деб ўйлаймиз. 

Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди. 

Футболчиларга ортиқча босим бермаслик учун уч кун давомида улар билан суҳбатлар олиб бордик. Барибир ЖЧга йўлланма олиш вазифаси тургани учун эмоциялар бўлади. 

Мухлислар ва раҳбариятнинг ишончини оқлаганимиздан хурсандмиз.

Биринчи бўлимда қарши ҳужум сабаб тўп ўтказиб юбордик. Танаффусда йигитларга ўйинимиз яхши ўтаётгани айтдик, фақатгина руҳиятни кўтаришга ҳаракат қилдик. 60-дақиқалардан сўнг Хитойнинг ўтиш фазаларида муаммолар бўлишини ўрганиб чиққандик. Кутганимиздек, Хитой шу дақиқалардан сўнг толиқишни бошлади ва биз ўз имкониятимиздан фойдаландик.

Кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз куч тежамоқчи эмасмиз", — деди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика