UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  15 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  11

Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси апрель ойидаги Осиё кубогига муносиб тайёргарлик олиб бориш мақсадида Саудия Арабистонида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди.

Мамлакатнинг мазкур ёш тоифасидаги жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларидан сўнг терма жамоа устози Ислом Исмоилов фикрларини билдирди. 

"Саудия Арабистони билан учрашувга келадиган бўлсак, мақсадимиз икки хил бўлимда иккита тактикани синовдан ўтказиш эди. Биринчи бўлимда юқорига кўтарилиб, рақибга тинимсиз босим ўтказиш, иккинчи бўлимда рақибни иккинчи худудда кутиб олиш ва қарши ҳужумларда ўйнаш вазифаси юклатилганди. Ўйлаган нарсаларимиз амалга ошди, умуман олганда Саудия Арабистонидаги йиғинимиз ёмон ўтмади. Футболчилар ўзларига берилган вазифани тўлиқ бажаришди. Саудия Арабистони гуруҳимиздаги асосий рақибимиз бўлгани учун тўлиқ имкониятларимизни оча олмас эдик. Шу боис икки учрашувда турли тактикалардан фойдаландик. 

Осиё кубогига кам вақт қолмоқда. Олдинда Туркияда, кейин Беларусь давлатидаги мусобақаларда қатнашамиз. ЎФА томонидан бизга барча шароитлар яратиб бермоқда. Бунинг учун терма жамоалар марказига миннатдорчилик билдириб қоламан. Асосий мақсадимиз Осиё кубогида Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш ва муносиб иштирок этиш",- дейди Ислом Исмоилов.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика