UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  1 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  63 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  26 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  13 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  4 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  7

Исландия футболи: машғулотлар, мураббийлар ва бошқа қизиқарли фактлар Янгиликлар

Исландия футболи: машғулотлар, мураббийлар ва бошқа қизиқарли фактлар

Евро-2016 ўйинларида сенсацион тарзда чорак финалгача етиб келган Исландия футболи яқин яқин вақтлар ичида қандай кўринишда бўлганди?


Мамлакат футболига оид қизиқарли маълумотлар ва фактлар билан танишинг.


Исландия Премьер Лигаси 2006 йилда: 10 та жамоа

Рўйҳатдан ўтган футболчилар сони: 22100 (аҳолининг 7,4 фоизи)

Клублар сони: 60

Жамоалар сони: 816

Мураббийлар сони: 327

Футбол билан шуғулланувчилар: 67 400 (24,3 фоиз)


- Ўша даврдан бери 7 нафар исландиялик футболчи АПЛ клубларида ўйнаган

- Шунингдек, "Барселона"да, Голландия, Бельгия ва Германия чемпионатларида ўйнаган футболчилари бўлган.

- Швецияда 2005 йилда энг яхши тўпурар ҳам исландиядан бўлган

- 90 нафарга яқин легионер футболчи

Исландиялик футболчиларга бериладиган характеристика: оғир меҳнатни севадиган, мураббийга қулоқ соладиган, тез кўникадиган, чет тилларини биладиган, етакчилик ҳусусиятига эга -  шунинг учун ўз клубларида сардор сифатида майдонга тушадилар.

- "Локкерен", "Челси", "Штутгарт", "Болтон", "Чарльтон", "Рединг", "Герта", "Кельн" ва "Сток Сити" каби жамоаларда исландиялик футболчилар сардор сифатида ҳаракат қилганлар.


Исландия футболи юлдузларидан бири Эйдур Гудьёнсен "Челси" сардори сифатида


Машғулотлар олиб борилиши:

6-10 ёшлиларда - ҳафтасига 2-3 маротаба

10-14 ёшлиларда - ҳафтасига 3-4 маротаба

14-18 ёшлиларда ҳафтасига 4-6 маротаба

Катталар - ҳафтасига 5-8 маротаба

Исландия футбол федерацияси вакилининг нутқларидан бири: "Яхши футболчи чиқариш учун яхши мураббий керак. Яхши мураббий чиқариш учун эса яхши мураббийлик кўникмалари бўлиши лозим"


Мамлакат футбол чемпионатлари ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири


2004 йилда Исландияда мураббийлар: 327 футбол мураббийи 90 та клубда 800 га яқин жамоани бошқарганлар. Энг ёш мураббий 16 ёш. Энг каттаси 54 ёш. Исландиялик мураббийларнинг ўртаса ёши - 32 ёш.

2000 йилдан кейинги инфратузилма: 6 та ёпиқ манежлар, 17 та сунъий майдон, 111 та кичик сунъий майдонлар.



Исландия футболи ниманинг эвазига мана шундай муваффақиятларни қўлга киритмоқда? Сиз нима деб ўйлайсиз?


Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика