

"Қироллик клуби" раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчи билан шартномани узайтирмоқчи, Иско ҳам қарши эмас.
"Ҳа, "Реал"да қолмоқчи эканлигимни айтганман. Ишларим жуда яхши. Айни дамда шартномам яна бир йил амалда, аммо "Реал" билан келишувни узайтиришга яқинман" - дейди Иско.
Сўнгги мавсум давомида испан ОАВ Иско клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида кўп ёзишди.



