

Кеча тунда ўз майдонида "Ливерпуль"га қарши баҳс олиб борган "Милан" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Натижада жамоа нафақат кейинги босқичга чиқиш, балки гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўл олишдан ҳам маҳрум бўлди.
"Милан" атиги 4 очко тўплаб, бу йилги ЕЧЛни жуда муваффақиятсиз тугатди. "Ливерпуль" ва "Атлетико" кейинги босқичга йўл олган бўлса, "Порту" учинчи ўрин билан Европа Лигасида курашни давом эттирадиган бўлди.
"Милан" гуруҳ ўйинларида фақат бир бор ғалаба қозонди: сафарда "Атлетико" мағлуб этилди. Шунингдек ўз майдонида "Порту" билан дуранг ўйнади. Қолган учрашувларда жамоа имкониятни бой берди.



