Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши
01 авг 18:34
Янгиликлар
Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши
"Ньюкасл" "Ливерпул"нинг Александер Исак бўйича йирик таклифини рад этди.
Мерсисайдликлар 25 ёшли ҳужумчи учун 140 миллион евро ва бонуслар беришга тайёр эди.
"The Athletic" хабарига кўра, "Ньюкасл" футболчини сақлаб қолишда туриб олди ва Исакка товон пули белгилаган ҳолда, шартномани узайтиришни таклиф қилди, бироқ форварднинг ўзи буни рад этди ва клубга жамоани тарк этиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Айни дамда Исак "Ливерпуль" билан шахсий шартларни келишиб олди: 2030 йилгача мўлжалланган битим, йилига 17 миллион евро атрофида маош.
"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" музокараларни давом эттирмоқда, аммо "ҳаккалар" ҳужумчи учун камида 170 миллион евро талаб қилмоқда, бу таклиф қилинган суммадан сезиларли даражада юқори.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар