UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Эронга қарши ўйинимиз - бу дерби" Янгиликлар

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Эронга қарши ўйинимиз - бу дерби"

U-20 Осиё кубогининг чорак финал баҳслари олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи Эмад Муҳаммад матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фиклари билан бўлишди.

- Жамоангиз босиб ўтган йўл ҳақида гапирсангиз, эртанги учрашув қанчалик муҳим?

- Биз биринчи саралаш босқичидан ўтиб олдик, яъни гуруҳдан чиқдик. Рақибнинг кўп жиҳатларини ўрганиб чиқдик ва биз Эрон футболига жуда катта баҳо берамиз. Эрон чемпионатида ўйнаганман ва уларнинг кучини биламан. Эртанги учрашувга бор эътиборимизни қаратамиз ва ғалаба қозонишга интиламиз. Ушбу босқичда осон рақиблар қолмади. Чорак финал биз учун сўнгги босқич бўлмайди, деб умид қиламан. Жанубий Корея, Эрон, Япония ва Австралия терма жамоаларини алоҳида эътироф этган бўлардим. Насиб этса, эртага жаҳон чемпионатига чиқамиз.

- Ўз жамоангиз ва рақиб жамоанинг заиф томонлари ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Бизда бир нечта камчиликлар бор ва уларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз, аммо шу билан бирга рақибларнинг ҳам заиф жиҳатлари йўқ эмас. Ҳеч ким мукаммал ўйин намойиш этмайди. Бу футбол қонуни. Эрон - қўшнимиз ва уларга қарши учрашувлар дерби мақомида ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика